Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячи Месут Ўзил кетма-кет бешинчи маротаба учрашув қайдномасидан жой олмаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.
«Жамоанинг ўз стратегияси бор. Энг асосийси — бу клуб, жамоа ва унинг ўйини. Биз бу ҳақда ўзаро маслаҳатлашдик ва қарор қабул қилдик. Биламан, мухлислар нимадир билишни хоҳлашмоқда, бироқ ҳозир бу ҳақда гапирадиган пайт эмас. Ўйлайманки, ҳозир Ўзил ҳақида гаплашмаганимиз маъқул.
Олдинда муҳим ўйинимиз турибди. Олдимизда ўйинлар кўп ва албатта бу саволни ҳал қиламиз», — Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.













