Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» сўнгги 10 дақиқада дарвозабонсиз ўйнаб, дурангни сақлаб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" Европа чемпионлар лигасидаги дастлабки очкосини қўлга киритди.

Италияда бўлиб ўтган ўйиннинг 6-дақиқасида "Манчестер Сити" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бернарду Силва томонидан етказилган узатмани Жезус рақиб жарима майдони ичида товони билан Стерлингга қолдирди. Раҳим яккама-якка вазиятда дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Гвардиола шогирдлари танаффусга қадар катта устунликка эга бўлиб, жуда ккўп вазиятлар яратишди, аммо улардан фойдалана олишмади. Айниқса, 40-дақиқада белгиланган пенальтини Жезус жуда ноаниқ йўллади.

"Аталанта" эса иккинчи бўлимга бошқача кайфиятда чиқиб, тезда ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан етказилган узатмани Пашалич бош билан рақиб дарвозаси жойлаб қўйди.

Ўйиннинг 81-дақиқасида эса "Сити" посбони Браво яккама-яка вазиятга чиқиб бораётган Иличични жарима майдони ташқарисида йиқитди. Ҳакам унга дарҳол қизил карточка кўрсатди. "Шаҳарликлар"нинг асосий посбони Эдерсон биринчи бўлимда енгил жароҳат олгани учун Клаудио иккинчи бўлим бошида майдонга тушган эди. Шу боис, "Манчестер Сити"да бошқа дарвозабон қолмаган эди. Кайл Уокер захирадан майдонга тушиб, дарвозабон позициясини эгаллаган. У жаримадан йўлланган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида меҳмонлар яхши ҳимояланиб, дурангни сақлаб қолишди.

Европа чемпионлар лигаси, 4-тур.
"C" гуруҳи
Аталанта Италия – Манчестер Сити Англия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Стерлинг, 1:1 – 49 Пашалич.
Аталанта – Голлини, Толои, Паломино, Гимшити, Хатебур, де Рон, Фройлер (Малиновский, 84), Кастань (Муриэль, 90), Гомес, Иличич, Пашалич.
Манчестер Сити – Эдерсон (Браво, 46), Жоау Канселу, Отаменди, Фернандиньо, Менди, де Брюйне, Гюндоган, Бернарду Силва, Маҳрез (Уокер, 85), Габриэл Жезус (Агуэро, 73), Стерлинг.
Огоҳлантиришлар: Гимшити (27), Толои (39), Иличич (42), Фернандиньо (70), Кастань (79), Менди (90), Бернарду Силва (90).
Четлатиш: Браво (81).
Ноаниқ пенальти: Жезус (40, ноаниқ зарба)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:55, 07.11.2019.
Ўқилди: 9425 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.