Кириш Регистрация

Станислав Черчесов: "Акинфеевнинг термага қайтиши ҳақида гапирмадим"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЦСКА клуби сардори Игорь Акинфеев билан уни терма жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашмаганини айтиб ўтди.

— Акинфеев? Мен у билан бу ҳақда умуман гаплашмадим, — деди Черчесов "СЭ"га берган интервьюсида. — У билан сўнгги маротаба 22 август куни Балашихада бир турнирнинг очилиш маросимида кўришгандим. Шунингдек, 13 октябрь куни у смс орқали ғалаба билан табриклади. Шулар бизнинг сўнгги ярим йилдаги барча суҳбатларимиз. Игорь — охирги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Россия фуқароси. Ундан кейин у билан икки марта учрашдим, ўшанда у терма жамоага қайтиш айрим сабабларга кўра иложи йўқлигини айтганди.Сабабини айтиб ўтирмайман. Бироқ, нимадир ўзгарса, албатта бу ҳақда биринчилардан бўлиб айтаман” деди Россия терма жамоаси бош мураббийи.

Киритилди: 18:15, 15.11.2019.
Ўқилди: 1603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.