Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими олдидан Марказий Осиё вакиллари ўзаро учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 2 декабрь куни бутун Осиё қитъаси футбол жамоатчилиги диққат-эътибори Гонконгга қаратилди.

Боиси Осиё футбол конфедерацияси бугун 2019 йил якунларига кўра, қитъанинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

"The AFC Annual Awards-2019" олдидан бугун куннинг биринчи ярмида Осиё футболини янада ривожлантириш масаласи бўйича қатор учрашув ва тадбирлар ҳам ўтказилди. Жумладан, Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатлар вакиллари минтақамизда футбол даражасини янада ошириш, ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказди. Қитъа ва минтақамиз футболи келажаги муҳокама этилган учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва эндиликда миллий терма жамоалар ўртасида ҳам минтақа чемпионатини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

- Марказий Осиёда футбол даражасини янада ошириш, минтақа жамоаларининг халқаро майдондаги натижаларини янада яхшилашда аъзо футбол ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш жуда муҳим жиҳат саналади. Футбол инсонларни дўстлаштиради ва бирлаштиради, бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўшни мамлакатлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашишга ҳамиша тайёр. Шу ўринда, Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан турли ёш тоифаларида минтақа биринчилиги ташкил этилгани, бироқ миллий терма жамоалар миқиёсида ҳамон турнир ўтказилмаганини таъкидлаш зарур. Агар миллий терма жамоалар ўртасида ҳам шундай мусобақа йўлга қўйилса, бундан ассоциацияга аъзо мамлакатларда яшовчи барча футбол мухлислари бирдек хурсанд бўлишади. Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа қитъа миқиёсида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин, - дея Ўзбекистон томони бундай мусобақа ташкил этишда Марказий Осиё футбол ассоциациясига яқиндан кўмак беришга тайёрлигини ва мусобақага мезбонлик қилишдан мамнун бўлишини билдирди ЎФА Биринчи вице-президенти.

Қайд этиш лозим, бугун куннинг иккинчи ярмида ОФКга аъзо барча мамлакатлар делегациялари вакиллари ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида иштирок этишди. 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:50, 02.12.2019.
Ўқилди: 3593 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.