Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Сарри футболчиларини А Серияга бўлган муносабатларини қайта кўриб чиқишга чорлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри футболчилар ички чемпионатдаги ўйинлари савиясини ошириши кераклигини айтиб ўтди.

— Статистикага кўра, ЕЧЛдаги ўйинлардан кейин интенсивлик даражаси ва очколар сонини камайиши хавфи мавжуд.Агар бу ҳолат мавсумда 2-3 марта содир бўлса, бу билан баҳслаша олмайсиз. Бу ҳолат нима учун биз билан рўй бераётганини аниқлашимиз ва вазиятни тўғрилашимиз керак. А Серия билан ЕЧЛни фарқи бор, лекин ЕЧЛдаги рақиблар очиқ ўйин намойиш этади деб айта олмаймиз. «Байер» клуби имкон қадар тўпни ўз назоратига олишга ҳаракат қилади, «Локомотив» клуби эса ёпиқ футбол ўйнашга одатланган.

Эҳтимол, Скудеттони кетма-кет қўлга киритганимиздан кейин онгимиз бошқа нарсаларни ўйлаётган бўлиши мумкин, аммо А Серия ғолиблиги биз учун муҳим саналади. Агар биз ЕЧЛда рақобатдош бўлишни истаётган бўлсак, у ҳолда Италияда ҳам рақобатдош бўлишимиз шарт, — деди Сарри.

Киритилди: 12:00, 15.12.2019.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.