Бугун Италия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтади. "Ювентус" сафарда "Сампдория" клуби меҳмони бўлиб, ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар ўз жарима майдонлари ичида Дибалани ёлғиз қолдиришди. Пауло эса аниқ зарба билан ҳисобни очди. Баҳснинг 35-дақиқасида эса майдон эгалари Капрарининг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида Роналду чиройли гол муаллифига айланди. Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага баланд сакраб, бош билан дарвозани забт этди. Ўша вазиятда португалиялик футболчининг оёғи ердан 71 сантиметр юқорига кўтарилган бўлса, тўп 2,56 метр баландликда бўлган.
Иккинчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва Сарри шогирдлари ғалабани сақлаб қолишди.
Италия А серияси, 17-тур
Сампдория – Ювентус 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 19 Дибала, 1:1 – 35 Капрари, 1:2 – 45 Роналду.
Сампдория – Аудеро, Мурру (Ауджелло, 76), Феррари, Мурильо, Депаоли (Лерис, 50), Линетти, Торсбю, Рамирес, Янкто (Габбьядини, 61), Капрари, Колли.
Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи, Алекс Сандро (Де Шильо, 82), Данило, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Игуаин (Рэмзи, 69), Дибала (Дуглас Коста, 77).
Огоҳлантиришлар: Янкто (43), Пьянич (59), Мурильо (61), Демирал (76), Капрари (76), Рамирес (90).
Четлатиш: Капрари (90).