Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Диёр Имомхўжаев: «Погбалар ивирситаётган атмосфера учун принципиал инсонлар жуда керак»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Дерби Каунти ҳақида эшитгансиз, у Реал ёки Барселонадан қарироқ кўҳна клуб. 2018 йилнинг 31 май куни мана шу клубни Фрэнк Лэмпард мураббий сифатида қабул қилиб олганди. У 2016 йилги мавсумни Нью-Йорк сити клубида якунлаганидан кейин Дерби Каунтининг таклифигача айтарли иш қилмаётганди. Челси клуби афсонаси бугун ўз суюкли жамоасини бошқармоқда.

Уэйн Руни ҳам Лэмпард каби океан ортида — Ди Си Юнайтед клубида тўп сурди. Бугундан эътиборан у Дерби Каунти сафида майдонга тушиши мумкин. Шартнома ярим йилга мўлжалланган. Биласизми нима, Руни ярим йилдан кейин Дербига бош мураббий бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса унинг Олд-Траффордга қайтиши учун навбатдаги қадам бўларди.

Дербига нима дейсизми? У Лэмпард билан 4 йиллик шартнома тузганди. Натижада Челси ўзининг собиқ футболчисини қайтариш учун товон тўлади. Бу каби компенсациялар Руни ёки Лэмпардларга тўланган маошларни бемалол ёпиб кетади. Қайтимига эса бу юлдузлар Дербини британ нашрларининг олд саҳифасида ушлаб туради. Уларнинг фамилияси туширилган футболкалар Дербининг қолган футболчилари либосидан 10 марта кўпроқ сотилади.

Лэмпард Челсига, Артета Арсеналга қайтганида, нима учун Руни МЮнинг бугунги болалари бурнини ерга ишқаб югуртирмаслиги керак? Погбалар ивирситаётган атмосфера учун принципиал инсонлар жуда керак чамамда.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 09:55, 03.01.2020.
Ўқилди: 5575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.