Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тезроқ жамоани ўзгартиринг жаноб ҳужумчи!

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи чинакамига порлаши учун ўзига мос ва олдига юқори мақсадлар қўйган жамоада тўп суриши шарт. Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб бир нечта топ даражадаги ҳужумчилар борки, кучли жамоаларда ҳеч қандай муаммосиз қўним топиши мумкин. Бугун тезроқ жамоасини аламаштириши керак бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон, «Арсенал», 30 ёш)

Бу ерда изоҳга хожат ҳам йўқ. “Арсенал”нинг бир нечта ўйинини томоша қилсангиз кифоя. Қўпол қилиб айтганда габонлик футболчи “Арсенал”нинг савиясида бироз баландроқдек кўринмоқда. Тоғри, у Тиери Анри даражасида эмас, бироқ у ҳам Анри сингари афсонасвий футболчи бўлиши мумкин эди. Агар, Габонни эмас, Францияни танлаганида, катта эҳтимол билан Жирудаги ЖЧ олтин медаллари уникига айланган бўлармиди? Қаҳрамонимиз АПЛдаги илк мавсумда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Шунчаки бу мавсумда "Арсенал" ўзини ўнглай олмаяпти. Обамеянгни жуда кеч кашф этилганини инобатга олсак, ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиш учу етарлича вақт мавжуд.

Мусса Дембеле (Франция, «Лион», 23 ёш)

Агарда, Дрогба ўз фаолиятининг сўнггига қадар “Марсел”да тўп сурганида қандайир совринни боши узра кўтарган бўлармиди? Замонавий футболда Франция чемпионатида узоқ қолишдан ҳеч қандай наф йўқ. Боз устига Дембеледа Британияда тўп суриш (Аввал “Селтик” шарафини ҳимоя қилган) тажрибаси мавжуд. Айни дамда унга Лондон ва Манчестер шахарларининг клублари қизиқиш билдирмоқда. У ўз кариерасини барбод қилишни истамса, тезда жамоасини ўзгаритириши талаб этилади. Эндигина 23 ёшга тўлган иқтидорли ҳужумчи “Лига 1” мусобақасининг 9-ўринида борувчи жамоада тўп сурмаслиги лозим. Агарда, Франция футболида узоқроқ қолиб кетса, кейинчалик унга “Астон Вилла”дан ҳам таклиф келиб тушмаслиги мумкин.

Сердар Азмун (Эрон, «Зенит», 25 ёш)


Дзюба “Зенит”нинг фахрига айланиб бўлди. Уни ҳеч қаерга қўйиб юборишмайди. Бу аниқ. Элдор Шомуродов ҳақида ҳам шундай дейишимиз мумкин. Уни “Ростов” немислар 10 миллион евро тўламаса қўйиб юбормайди. Бундан ташқари, Элдорнинг ўзи ҳам Карпин қўл остида ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. РПЛдаги яна бир топ ҳужумчи Сердар Азмун борасида бундай дея олмаймиз. Эронлик футболчи тезроқ Россияни тарк этиши керак. Агарда, қўрқоқлик қилиб Россияда қолса, ўз кариерасининг оёғига болта билан зарба берди деяверинг! Вақт ўтиб бормоқда. Бир пайтлар Эронлик Месси лақаби билан Россияга келган футболчи иккинчи Инзагига айланди. Бундан ташқари, бугунги кунда енгил ва чаққон ҳаракатларини йўқотганича йўқ. “Зенит”да у зерикиб қолаётганига Шубҳам йўқ. У жуда ҳам иқтидорли футболчи. Бундан ташқари, стабил эканлигини ҳам инобатга олсак, уни қўрқмай кучли бешлик клубларидан бирида кўришимиз керак. Афсуски, Азмуннинг характери панд бериб қўйиши мумкин. У майдонда жангчи эмас. Унга доиммо кучли шериклар ва мураббийнинг ёрдами керак.

 

Килиан Мбаппе (Франция, ПСЖ, 21 ёш)

 

Анри, Зидан, Копа, Платини сингари мега юлдузлар узоқ ушланиб қолмаган Франция чемпионатида тўп суришдан қандай наф чиқариш мумкин Киллиан? Франциянинг бирорта буюк футболчиси ўз юртида тўп сурмаган десак, адашмаган бўламиз. Тарихга назар солсангиз, Зидан ҳам Анри ҳам ўзларига келиб тушган биринчи таклифдаёқ кучлироқ чемпионатларга йўл олишган. Мбаппеда ҳам Франциянинг буюк футболчилари қаторига қўшилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун юқорида номи зикр қилинганлар сингари фақат ва фақат ғолиблик учун майдонга тушадиган, ўз ўйин фалсафасига эга жамоалардан бирига ўтиш лозим. Бугунги кунда Мбаппени қўлга киритиш сайёрамизнинг атиги 3 та жамоасининг қўлидан келади. “Реал”, “Барса” ва “Манчестер Сити”. Мбаппе келажакда “олтин тўп”ни қўлга киритишни ва тарихдан жой олишни истаса тезроқ чемоданларини йиғиши керак.

Харри Кейн (Англия, «Тоттенхэм», 26 ёш)

Афсуски, Харри бу рўйхатдаги йигитлар орасида кетишга бироз кеч қолганлардан бири десак, “Тоттенҳем” мухлислари тўғри тушунади деган умитдамиз. Ангилиялик футболчи яқиндагина жароҳат олганидан хабарингиз бор. Унинг бирорта совринни қўлга киритмагани ҳақида ортиқча сўзлаб ўтиришга хожат йўқ. Шундоқ ҳам бундан хабарингиз бор. У ҳозирги даражасидан анча ўсиши мумкин эди, бироқ ўз вақтида кетишни уддалай олмади. Тўғрироғи кетишига йўл қўйишмади. Айни дамда у Англиянинг энг яхши футболчиси ҳам эмас. Ўтган мавсум якунларига кўра бу соврин Жордан Ҳендерсонга насиб этди. Кейн эса, Стерлингдан сўнг учинчи бўлди холос. Афсуски, бугунги кунга келиб унинг ўйини сингари трансфер қиямтида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Шундай бўлсада, барчасини ўнгалаш учун унда “Евро 2020” мусобақаси мавжуд. Ҳужумчи бир нечта гол киритишни уддаласа, қарабсизки ўз қийматини тиклаши ва АПЛнинг бирорт топ жамоасидан жой олиши ҳеч гап эмас.

 

Сўйлоқ Роналдо ПСВда узоқ қолмагни сингари Ибраҳмович ҳам 2019-йилга қадар “Аякс” шарагини ҳимоя қилгани йўқ. Бу йигитлар ҳам ютуқлар катта ўзгаришлар ортидан келишини англаб етиши ва янги чақирувларга лаббай деб жавоб беришлари шарт.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 15:52, 16.01.2020.
Ўқилди: 12557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.