Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Ла лига. «Валенсия» ўз уйида «Барса»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигаси 21-туридан ўрин олган марказий ўйин якунига етди. "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 12-дақиқасида Пике томонидан ишлатилган қўполлик туфайли каталонияликлар дарвозасига пенальти белгиланди. Макси Гомес томонидан йўлланган зарбани Марк-Андре тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг аксарият вақтида Сетьен шогирдлари тўпни назорат қилган бўлса-да, танаффусга қадар улар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишмади.

Иккинчи бўлимнинг дебюти "кўршапалаклар" учун омадли чиқди. Гомес томонидан йўлланган зарба натижасида тўп Альбага тегиб, "Барселона" дарвозасига бориб тушди.

Шундан сўнг "кўк-анорранглилар" хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Фати, Мессининг зарбаларига бироз аниқлик етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда ҳимоячилар ва дарвозабон маҳорат кўрсатишди.

Баҳснинг 77-дақиқасида яна ўша Макси Гомес ниҳоят ўз номини таблога ёзиб қўйди. Қарши ҳужум пайтида ҳужумчи томондан йўлланган зарбани тер Штеген қайтара олмади.

Шу тариқа, "Барса" Кике Сетьен бошқарувида дастлабки мағлубиятини қайд этди. Эртага "Реал" "Вальядолид"ни мағлуб этса, пешқадамликни ўз қўлига олади.

Испания чемпионати, 21-тур.
Валенсия – Барселона 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 48, автогол Альба, 2:0 – 77 Макси Гомес.
Валенсия – Доменек, Гайя, Гарай, Габриэл Паулиста, Васс, Солер (Собрино, 90), Ферран Торрес, Кондогбиа, Коклен, Гамейро (Родриго, 59), Макси Гомес (Коста, 80).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Серджи Роберто, Альба, де Йонг (Ракитич, 85), Бускетс, Артур (Видаль, 56), Фати (Кольядо, 85), Месси, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Пике (10), Умтити (43), Бускетс (52), Коклен (54).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:52, 25.01.2020.
Ўқилди: 5226 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.