Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгилклар билан таништиришда давом этамиз.
Яна бошқа ҳужумчи
Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби радарига голландиялик футболчи тушиб қолди. Бу ҳақида таниқли “Sky Sport” нашри маълум қилмоқда. “Шпорлар” ҳужумчи излашда давом этишаётганидан хабарингиз бор. Манбанинг маълум қилишича, клуб ПСВ вингери СтевенБергвайн билан жиддий қизиб қолган.
Катта эҳтимол билан голландиялик футболчи қишки трансферлар чоғидаёқ Жозе Моуриньо қўл остидаги жамоага келиб қўшилади. Сабаби, ПСВ уни “Твенте”га қарши учрашувга қайдномага ҳам киритмади.
Трансфермаркет нашри ҳужумчини 35 миллион еврога баҳолаётган бўлсада, Лондон клуби кўпроқ тўлаши ҳам ҳеч гап эмас.
Eслатиб ўтамиз, Стевен бу мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та голга муаллифлик қилди. Шунингдек унинг ҳисобига 13 та ассист ҳам мавжуд.
“Аталанта” ҳимоячиси учун кураш
"Cаlcиомеrcаtо" нашрининг хабар беришича, “Аталанта” жамоасининг қанот ҳимоячиси Робин Госенс бир нечта клубларнинг нишонида турибди.
25 ёшли немис ҳимоячиси учун “Лион” ва “Челси” жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Манбанинг маълум қилишича, футболчини қўлга киритишни истаган клублар аллақачон ҳимоячи борасид арасмий таклиф билан чиқишга улгурган, бироқ “Аталанта” мавсум ўртасида асосий футболчисини йўқотгиси келмаяпти.
Агарда, “Аталанта” ҳимоячини сотадиган бўлса ҳам, Лондонликларда имконият каттароқ. Гап шундаки, “Челси” устози Френк Лемпард Маркус Алонсонинг ўрнида айнан Госенсни кўришни истамоқда.
Трансфермаркет портал уни 18 миллион еврога баҳолаган бўлсада, “аристократлар” ҳимоячи учун кўпроқ тўлаши талаб этилади.
Смоллинг неча пул?
“Манчестер Юнайтед” жамоасига айни дамда “Рома” сафида ижара асосида тўп сураётган Крис Смоллингнинг нархини расман эълон қилди. Унга кўра, “қизил иблислар” ҳимоячининг трансферидан 25 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Ҳимоячи учун АПЛнинг бир нечта ўртамиёна клубларидан таклифлар бўлишига қарамай, ҳимоячининг ўзи “Рома” сафида қолишни истамоқда.
Эмренинг келажаги ҳал этилди
“Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Жан узоқ давом этган музокаралардан сўнг, “Боруссия”га қўйиб юбориладиган бўлди. Бугун бўлиб ўтган мажлисда, клуб рахбарлари шундай қарорга келди”,- деб хабар бермоқда “Ювентус” клубининг расмий сайти.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи учун курашда “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳем” ва “Арсенал” жамоалари қатнашган бўлсада, Жан Германияга қайтишни авзал кўрган. Клуб қишда Эмрени сотиб юборишга қарор қилгани учун, “Ювентус”нинг сўнгги ўйинлари учун уни қайдномага киртмади.
Акунья йўналишни ўзгартирадими?
Португалиянинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Маркос Акунья Россиянинг “Зенит” жамоасига ўтиши таҳмин қилинган эди, бироқ трансфер ойнасида унга янги харидор топилди.
“А bola” нашрининг маълум қилишича, аргентиналик фулбек учун курашга “Монако” ҳам қўшилган.
Манба берган маълумотларга қараганда, “Монако” ярим ҳимоячи учун курашда яққол фоворит. Сабаби, Маркос Россиянинг совуқ иқлимида тўп суришни истамаяпти. Трансфермаркет портали Акуньяни 15 миллион еврога баҳоламоқда.