Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба "Майнц" (3:1) клуби устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Олдимизда узоқ йўл турибди. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бориш учун ҳаракат қиляпмиз. Мавсум якунида энг юқори поғонада бўлишни хоҳлаймиз", - Алабанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.













