Аурелио Де Лаурентис - "Наполи" футбол клуби президенти. Асл касби -- кинорежиссёр. Унинг бу мавсумда "Наполи"да қилаётган ишларини кўриб трагедия жанридаги фильм суратга олишни бошлабди, дейиш мумкин.
ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларидан биридан сўнг, ноябрь ойида клуб кийиниш хонасида исён чиқди. Клубдаги келажаги, раҳбариятнинг муносабатидан қониқмаётган етакчи футболчилар исённинг бошида эдилар. Ҳақиқат футболчилар томонида эканини сезган бош мураббий улар томонида бўлди. Сўнг...
Масалан, дадам ҳалигача "Эвертон"даги Карло Анчелоттини кўриб - "Булар қайси ақли билан шундай мураббийдан воз кечди?!", - деб қўяди. Ҳа! Анчелотти кетди. Де Лаурентис эса бир амаллаб футболчилар билан келишди. Гаттузони олиб келди. Жуда ишончли бўлмасада очколар ишламоқда. Лекин бу нимжон "Наполи" бугун "Барселона"га қанчалик қаршилик кўрсатади?! АДЛ иккимингинчи йиллар ўртасида клубни инқироздан олиб чиқиб тиклаган эди. Яна ўзи ўша кўчага қараб олиб бораётгандек туюлади, баъзан. Гўё клуб унинг эрмагидек... қимматбаҳо эрмагидек гап!
Рақибнинг ҳамма устидан кулган янги аъзоси -- Брейтуэйт аллақачон ассистларни ўз ҳисобига ёзишни бошлаган бир вақт ҳозир. Ичкаридаги атмосфера ҳақида салбий фикрлар урчий бошлаши билан голлари билан ҳаммани бошқа томонга қарашга мажбур этган Месси ҳақида-ку алоҳида тўхталиш шарт эмас. Неаполликлар рақибининг қаршисидан энг ёмон, ноқулай вақтда чиқишяпти! Кейин, масалан ҳозир уларга баҳордаги "ортиқча" ўйинлар фойдадан кўра зарардек, гўё.
Бир сўз билан айтганда мен фавқулодда бирор ҳолат юз бермаса, каталонияликлар олдида муаммо кўрмаяпман. Италия клубларига қарши омадсизликларга эса ортиқча урғу бермаган бўлардим.