"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоани тарк этиши мумкин.
"La Republbica" маълумотига кўра, ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Лион"га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан кейин, "кекса синьора" раҳбарларининг 61 ёшли италиялик мутахассисга бўлган ишончи пасайган.
Улар тез орада Саррини истеъфога чиқариб, ўрнига 2014-2019 йилларда клубни бошқарган Массимилиано Аллегрини олиб келиш ниятида.