Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Еврокубокларнинг нимчорак финалига Бундеслига, АПЛ ва Ла Лигидан 6тадан клуб чиқишди

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида нимчорак финал босқичининг барча иштирокчилари аниқ бўлди. Кеча «Айнтрахт» клуби «Ред Булл Зальцбург» билан дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, Германиянинг 6та клуби еврокубокларнинг 1/8 финалига чиқди. Европа лигасида «Байер», «Вольфсбург» ва «Айнтрахт» ўз иштирокини давом эттираётган бўлса, Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида «Бавария» (дастлабки ўйинда «Челси» 3:0 ҳисобида мағлуб эти), «РБ Лейпциг» («Тоттенхэм»ни мағлуб этди — 1:0) ва «Боруссия» Дортмунд («ПСЖ» устидан ғалаба қозонди — 2:1) клублари дастлабки ўйинларни ўтказишди.

Англиянинг эса иккита жамоаси — «Манчестер Юнайтед» ва «Вулверхэмптон» Европа лигасида 1/8 финалга чиқишди. «Челси», «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари ЕЧЛда чорак финалга чиқиш учун кураш олиб боришмоқда.

Шунингдек, Испаниядан ҳам 6та жамоа еврокубокларнинг нимчорак финал босқичида ўз юришини давом эттиришмоқда. «Реал», «Атлетико», «Барселона» ва «Валенсия» ЕЧЛ, «Хетафе» ва «Севилья» эса Европа лигасининг ушбу босқичигача етиб келишди.  

Италия эса 5та клуб билан ўз иштирокини давом эттирмоқда. «Ювентус», «Наполи» ва «Аталанта» ЕЧЛда, «Рома» ва «Интер» Европа лигасининг плей-офф босқичидан чиқиб кетишмади. Францияда эса 2та клуб қолди — «ПСЖ» ва «Лион» (ҳар иккаси Чемпионлар лигасида).

Португалиянинг барча клублари еврокубоклардан чиқиб кетган бўлса, Дания, Греция, Туркия, Украина, Австрия, Швейцария ва Шотландиянинг биттадан жамоалари Европа лигасида иштирок этишмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:42, 29.02.2020.
Ўқилди: 6546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.