Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Бокс, эркаклар. Финалга Қозоғистондан 4, Ўзбекистондан 3 боксчи етиб келди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 11 март куни Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа ўз ниҳоясига етади.

Куннинг биринчи ярмида Токио-2020 олимпиадаси лицензияси учун жанглар ўтказилса, кечки дастурда финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Кун давомида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Аҳамиятлиси, -51 кг вазнли боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова Токио Олимпиадаси лицензияси учун жанг қилади.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 3 аъзоси финалга етиб келган бўлса, Қозоғистон 4 боксчи билан чемпионлик жангида иштирок этади. Фақатгина битта вазн (63 кг.)да ўзбек ва қозоқ спортчилари ўзаро тўқнаш келишган. Иордания ва Австралиянинг икки нафардан боксчилари бугун финал жангида иштирок этса, яна беш мамлакатнинг бир нафардан аъзолари финалгача етиб келишган.

Олимпиада лицензияси учун жанг:

-51 кг: Турсуной Раҳимова - Ютумас Житпонг (Таиланд) (14:00)

Финалнинг барча жанглари (бошланиш вақти — 20:00):

-52 кг. Ху Жиангуан (Хитой) - Панмот Титисан (Таиланд)

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) - Муҳаммад ал-Вадий (Иордания) (20:45дан сўнг)

-63 кг: Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Закир Сафиулин (Қозоғистон) (21:00дан сўнг)

- 69 кг. Эшаш Зиёд (Иордания) - Викас Киршан (Ҳиндистон)

- 75 кг. Эумир Марсиал (Филиппин) - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

- 81 кг. Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) - Пауло Аокусо (Австралия)

- 91 кг. Василий Левит (Қозоғистон) - Давид Нйика (Янги Зеландия)

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов - Юстис Хуни (Австралия) (22:15дан сўнг)

* - Тақдирлаш маросимига қараб жанглар вақти ўзгариши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:34, 11.03.2020.
Ўқилди: 9139 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.