Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Перес Бенземани Фергюсондан қандай тортиб олганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Бенземани қўлга киритиш учун бўлган курашни ёдга олади!

Карим Бенземани “Реал Мадрид”га ўтишга кўндириш учун клуб президенти Флорентина Переснинг шахсан ўзи Брон кварталига ташриф буюрди.

Бу Лион шахрининг жанубий қисмида жойлашган туман бўлиб, асосан Францияга кўчиб келган африкаликлар истиқомат қилади. Пересни кулиб турган юзли инсонлар қарши олишади. Бенземанинг келажаги борасидаги муҳим суҳбат футболчи катта бўлган Брон шаҳридаги уйда бўлиб ўтади. Бензема истиқомат қилган уй рўпасида “Террайон” клуби стадиони (Каримнинг ёшлиги айнан шу жамоада ўтган) жойлашган бўлиб, у Бензема футбол сабоқларини олган даргоҳ саналади. Айнан шу клуб академияси сабабли дунё Карим Бензема сингари футболчига эга бўлди.

Французнинг уйи нимаси билан қизиқ?

Бу ҳонадонда ўзига жалб қилиб турувчи ҳеч нарса мавжуд эмас, бироқ бу уй жойлашган кварталда фақат миллионлар ўйининг ишқибозлари истиқмат қилишади. Бу квартал доимо шовқин-суронга бой, йигитлари қизиққон, қизлари ҳам футбол ўйинларига ташриф буюриши билан қолган кварталлардан фарққилади. Аслида Бензема катта даромадга эга бўлиши биланоқ ота-онаси учун янги уй (Карим ота-онаси учун харид қилган уйни қасрга қиёслаш мумкин) олиб берган бўлса-да, футболчининг дадаси асосий вақтини Бронда ўтказишни хуш кўради. Унинг айтишича, фарзандлари катта бўлган уй доимо уни ўзига жалб этиб туради. Бундан ташқари, Бенземаларнинг “каттаси” ўтмишнинг ширин хотиралари учун ҳам ҳар сафар яна Бронга қайтиб келар экан.

Перес ва Бензема учрашуви қандай ўтган?

2009-йилда “Реал Мадрид” ва “Лион” жамоалари президентлари Флорентина Перес ва Жан-Мишел Ола Бенземалар оиласидамеҳмон бўлишади. Авваллари Перес бир нечта катта трансферларни амалга оширган бўлсада, бирорта футболчи билан шахсан ўзи суҳбатлашмаган эди. Бу сафар “қаймоқранглилар” раҳбари шахсан ўзи ишга киришгани таҳсинга сазовор. Шу ўринда Переснинг ташрифи ҳам бежиз эмас эди. Сабаби, у Бронга келгунига қадар, франциялик ёш ҳужумчи Алекс Фергюсонжамоасига ўтмоқчи ва тез орада Англияга кўчиб кетишни режалаштираётган эди. Иқтидорли, ёш, жисмонан бақувват ҳужумчини қўлдан чиқариш хавфи пайдо бўлгач, вазиятни ўнглаш учун ташриф буюрган тажрибали Перес ўз мақсадига етишда барча ишга тайёр эди. Ҳатто Бекҳемнинг уйида меҳмон бўлмаган бўлсада, Бронга ташриб буюргани сўзимизга исбот бўла оладиган факт! Кези келганда Переснинг сўзамоллик қобилиятини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Айнан унинг таъсирли сўзлари ёш ва тажрибасиз Бенземани шу қадар руҳлантирдики, хатто у “қизил иблислар”га қандай қилиб рад жавобини берганини ҳам тушунмай қолди. Перес ўша куни Карим ва унинг оиласини “Реал Мадрид” жамоасининг бой тарихи билан узоқ таништирди. Жамоада ҳаракат қилган юлдузлар ҳақида, уларнинг эришган ютуқлари ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Барчаси шундай самимий ва шундай ишонарли чиқдики, суҳбат сўнгида Перес Бензема билан шартнома имзолади. “Лион” президенти эса 36 миллион евролик бўлиб олди.

Аслида барчаси нимадан бошланган?

Каримнинг ўқитувчи ва устозларининг айтишича, қаҳрамонимиз 13-14 ёшида иқтидорли бўлмаган бўлсада, доимо меҳнаткашлиги билан алоҳида ажралиб турган. Футболчининг отаси Каримни ҳамиша соат тонгги 5 да уйғотар эди. Сабаби, агар Карим эрта турмаса, коллежига олиб борувчи автобусга улгурмай қолиши аниқ эди. Футболчининг нафақат майдонда, балки ҳаётда эришган барча ютуқлари ортида унинг ота-онаси ва оила аъзоларининг таъсири мавжуд. Айнан улар сабабли Карим синовларда енгилмайдиган чинакам жангчи бўлиб тарбияланган. У ўзи билан катта футболга қадам қўйган юлдузлар сингари интервьюлар орқали машҳур бўлишга интилмади. Ўзини ҳеч кимга қиёсламади ва доимо футболнинг ташқарисида эмас, унинг ичида бўлишга интилди. Ундан яхшироқ старт олган ҳужумчилардан фарқли ўлароқ, манзилга, яъни финишга у биринчи бўлиб етиб келди. Бир неча йиллар давомида ўз ўйин услубини яхшилаб борган ҳужумчи, якунда дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири сифатда тан олинди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:43, 17.03.2020.
Ўқилди: 9228 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.