Марокашлик ҳужумкор ҳимоячи Ашраф Хакими “Боруссия Дортмунд” сафида ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Футболчи ёзда “Реал Мадрид”га қайтиши керак.
Маълумотларга кўра, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан футболчига асосий таркибдан жой кафолатламаяпти.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттириши мумкин. Унга шунингдек, “Бавария” ҳам қизиқмоқда. “Реал Мадрид” пандемия вақтида барча трансферларни музлатди.