AS хабарига кўра, "Реал" скаутлари узоқ вақт давомида "Сан-Паулу" ярим ҳимоячиси Игор Гомесни фаол равишда кузатиб боришмоқда.
Таъкидланишича, "янги Кака" деб ном олган 21 ёшли бразилиялик футболчи "Сан-Паулу" сафида 44 та учрашув ўтказган ва бешта гол урган.
Бундан ташқари, Гомеснинг амалдаги шартномаси 2023-йилда тугайди ва унинг траснфер қиймати 50 млн еврога тенг.