Кириш Регистрация

«Барселона» Лаутаро Мартинесга ноодатий шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансфери устида ишламоқда.

"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчига "5+2" кўринишидаги 7 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, каталонияликлар аргентиналик футболчига 7 миллион евро йиллик маош таклиф қилишмоқда. Бу эса "Интер" янги шартнома орқали таклиф қилаётган маошдан 3 миллион еврога кўп.

Миланликлар эса Мартинесни сотишга шошилишмаяпти. "Нерадзурри" имкон қадар ўйинчининг шартномасида кўрсатилган бадал пули — 111 млн еврога сотмоқчи.

Шунингдек, "Барселона" Лаутарони қўлга киритиш учун ўз ўйинчиларидан баъзиларини "Интер"га таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес ушбу мавсумда "Интер" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 3та голга узатма берди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:47, 02.04.2020.
Ўқилди: 8577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик