Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кавани қайтадими?


 

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, “Наполи” Каванига йилига 7 миллион евро маош кўрсатилган шартнома таклиф қилади.

Бундан ташқари, клуб агар Кавани шартномага қўл қўйса,бонус тариқасида яна 7 миллион евро беришни ҳам режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ёзда эркин агент мақомини олади.

Брозович қоладими?

 

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Марсело Брозович ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

“Calciomercato” нашри берган хабарларга қараганда, “Интер” ўз футболчисини жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.

Тез орада “Интер” хорватиялик футболчи билан янги шартнома имзлаши кутилмоқда.

Манба берган хабарларга суядиган бўлсак, “кўк-қоралар” 27 ёшли футболчининг тавон пулини 60 миллион евро этиб тайинлашади.

“Ливерпул” “Вердер” футболчисига қизиқмоқда

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Бременнинг “Вердер” клуби ҳужумчиси Милот Рашиц билан шартнома тузишга яқин турибди.

“Bild” нашри берган хабарларга қараганда, “Мерсисайдликлар” 23 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олиш учун 35 миллион евро сарфлашга тайёр.

Агар “Вердер” Бундеслигадан тушиб кетса, ҳужумчининг нархи янада пасайиб кетиши мумкин.

“Рома” туркни сотишга тайёр

 

Римнинг “Рома” клуби ўз ҳужумчиси Женгиз Ундерни сотиб юборишга тайёр.

“Coriera della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, римликлар мураббийлар штаби туркнинг ўйинидан қониқиш хосил қилмаяпти ва уни ёзда сотиб юборишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи билан “Бавария”, “Интер”, “Арсенал” ва “Eвертон” жамоалари қизиқиш билдирган эди.

Бернард кетадиган кўринади

 

Ливерпульнинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Бернард ёзги трансфер чоғида жамоасини ўзгартиши кутилмоқда.

Бу ҳақида “The Sun” нашри хабар тарқатган. Манбада ёзилишича, бразилиялик футболчи билан “Рома” клуби жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи бу мавсумда АПЛнинг 19 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та ассист ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:02, 03.04.2020.
Ўқилди: 7451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик