Calciomercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Италиянинг "Рома", "Милан" ва "Лацио" клублари Франциянинг "Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депайга қизиқиш билдирмоқда.
Қизиқарли томони шундаки, Депайнинг ўзи "Лион" билан шартнома узайтиришни хоҳламади, шунинг учун "Лион" келаси йили футболчини эркин агент сифатида қўлдан чиқармаслик мақсадида, шу йилнинг ёзида сотиб юбориш ниятида.