Кириш Регистрация

Жейми Каррагер ЕЧЛ ғолиблари рамзий жамоасини тузди: Роналду унга киритилмади

Баҳо:
+ | -1

«Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда телебошловчилик қилаётган Жейми Каррагер фаолиятида ҳеч бўлмаса бир марта Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган футболчилардан рамзий жамоани тузиб чиқди.

Каррагер ушбу жамоани тузишда ўз олдига бир нечта шартларни қўйди:

— 11 ўйинчи, битта захирадаги ўйинчи ва мураббий;
— футболчиларнинг клуби ва миллий жамоаси такрорланмаслиги керак;
— ўйинчи бир нечта клуб сафида турнирда ғалаба қозонган бўлиши мумкин;
— Ҳисоб 1992/93 йилги мавсумдан олинди.

Каррагернинг рамзий жамоасидан Криштиану Роналду ўрин олмади. Ваҳоланки, португалиялик футболчи фаолияти давомида 5 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан ва турнирнинг энг яхши тўпурари (128та гол) ҳисобланади. Жейми "Реал"дан Фернандо Йеррони танлади.

Рамзий жамоанинг ҳужум чизиғидан Лионель Месси ("Барселона" ва Самуэль Это'О ("Интер") ўрин олишди.

Каррагернинг рамзий жамоаси қуйидагича кўринишда бўлди:

Дарвозабон: Петр Чех («Челси», Чехия)

Ҳимоячилар: Морено Торричелли («Ювентус», Италия), Юрген Колер («Боруссия» Дортмунд, Германия), Фернандо Йерро («Реал», Испания), Давид Алаба («Бавария», Австрия).

Ярим ҳимоячилар: Дидье Дешам («Марсель», Франция), Стивен Жеррард («Ливерпуль», Англия), Кларенс Зеедорф («Аякс», Нидерландия), Кака («Милан», Бразилия).

Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Самюэль Это′О («Интер», Камерун).

Захира: Деку («Порту», Португалия).

Мураббий: Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед», Шотландия).

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:00, 04.05.2020.
Ўқилди: 5657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14554]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3789]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3335]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2885]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2660]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2465]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2114]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2083]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1804]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1752]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.