Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Мэнни Пакьяо Филиппин президентлигига номзодини қўядими? Унинг ўзи жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича (WBA) ярим ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Филиппин президентлигига номзодини қўймоқчи экани ҳақидаги гапларини рад этди.

Аввалроқ Top Rank промоутерлик компанияси бош директори Боб Арум Мэнни Пакьяонинг 2022 йилда бўлиб ўтадиган Филиппин президентлиги сайловларида ўз номзодини қўймоқчи эканини таъкидлаганди.

«Билишимча, биз ҳеч қачон сиёсат тўғрисида гаплашмаганмиз. Zoom орқали охирги марта суҳбатлашганимизда Боб билан навбатдаги жангнинг эҳтимолий жадвалини муҳокама қилдик, лекин сиёсат ҳақида ҳеч қандай гап бўлмади. Бизнинг мунозараларимиз фақат боксга бағишланганди.

Ҳозир сиёсатни ўйлайдиган вақт эмас. Шундоқ ҳам Филиппинда бир қатор муаммолар бор, ватандошларимиз ҳаётини енгиллаштириш учун бирдамлик ва ҳамкорликда ишлашимиз зарур.

Биз бирлашишимиз керак. Келинг, инсонларга ёрдам бериш учун бирлашамиз. Кўпчилик ишсиз қолди, айниқса чет элдагилар. Сиёсат — ҳозир биз учун муҳим эмас», — дейди Пакяо.

Пакяо фаолияти давомида 71 та жанг ўтказиб, шулардан 62 (39 та нокаут) тасида ғалаба қозонган, 7 тасида мағлубиятга учраган бўлса, 2 маротаба муроса йўлини танлаган. У охирги жангини 2019 йилнинг ёзида америкалик Кит Турманга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига ғалабани қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:15, 10.06.2020.
Ўқилди: 2494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.