Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган, бироқ кейинроққа қолдирилган учрашувда «Манчестер Сити» «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
"Канонирлар" бир бўлим давомида мезбонларга қаршилик кўрсатишди. Аммо таймга қўшиб берилган дақиқаларда Давид Луиз хатога йўл қўйиши натижасида Стерлинг ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим бошида эса мазкур ҳимоячи майдондан четлатилди. Белгиланган пенальтини Кевин де Брюйне аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.
Ўйин сўнгида эса Фил Фоден "Сити"нинг учинчи тўпини киритиб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди.
Гвардиола жамоаси ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 60тага етказиб, 2-ўриндаги "Лестер"дан 7 очко олдинга ўтиб кетди.
АПЛ, 28-турнинг қолдирилган ўйини
Манчестер Сити – Арсенал 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Стерлинг, 2:0 – 51, пенальти де Брюйне, 3:0 – 90+1 Фоден.
Манчестер Сити – Эдерсон, Эрик Гарсия, Уокер, Лапорт (Фернандиньо, 70), Менди, Сильва (Бернарду Силва, 65), де Брюйне (Родри Эрнандес, 70), Марез (Фоден, 65), Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус (Агуэро, 80).
Арсенал – Лено, Мари (Давид Луиз, 24), Бельерин, Мустафи, Тирни, Уиллок (Нелсон, 67), Гендузи (Мэйтленд-Найлз, 67), Жака (Себальос, 8), Обамеянг, Нкетиа (Ляказетт, 67), Сака.
Огоҳлантиришлар: Тирни (76), Родри Эрнандес (79).
Четлатиш: Давид Луиз (49).