Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.
Bild нашрининг хабарига кўра, ҳимоячи жароҳати сабабли 6 ҳафтани ўтказиб юборади. Павар "Бавария"нинг кечаги машғулотларида жароҳат олган эди.
Шу тариқа, Павар "Бавария"га чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Павар 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.