Германиянинг "Лейпциг" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳақиқатдан ҳам Мадриднинг "Реал" клубидан таклиф олганини тан олди.
«2018 йили мен ҳақиқатдан ҳам «Реал»ни бошқаришим ҳақида муҳокама қилдим. Менга Мадриддан қўнғироқ қилишди, лекин, гарчи, қулай таклиф бўлган бўлишига қарамай, рад жавоб беришга қарор қилганман. Чунки, «Бернабеу»га йўл олишимиз менинг фаолиятимдаги тўғри қадам бўлмаслиги мумкин деб ўйлаганман.
Ўшанда «Қироллик клуби»ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатининг энг юқори ўринларидан бирида эдим. Ўшанда клубимиз раҳбарияти "Реал" клубига ўтсам ва муваффақиятсизликка учраб, ишдан кетадиган бўлсам, яна жамоамга қайтишим мумкинлигини ҳақида айтишганди», — деди Юлиан Нагельсманн.