Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Юве” ҳужумчи изламоқда
Туриннинг “Ювентус” жамоаси Лондоннинг “Aрсенал” клуби ҳужумчиси Александра Ляказет билан шартнома тузиш ниятида.
“La Stampa”нинг маълум қилишича, “Юве” спорт директори Фабио Паратичи 29 ёшли футболчининг трансфери борасида музокаралар ўтказиш мақсадида Лондонга учиб келди.
Манбанинг маълум қилишича, “Ювентус” ҳужумчи учун 40 миллион ерво сарф қилишга қарор қилган.
Миранчук “Aталанта”да?!
“Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Aлексей Миранчук фаолиятини “A Серия”да давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Calciomercato"нинг маълум қилишича, 24 ёшли ярим ҳимоячи билан “Aталанта” жамоаси жудда жиддий қизиқиб қолган ва бу трансфер тез орада амалга ошади.
Манбанинг маълум қилишича, “темирйўлчилар” ушбу трансфернинг ортидан 20 миллион евро ишлаб олишни режа қилган.
“Лион” Теммини нишонга олди
Франциянинг “Лион” клуби трансфер ҳуқуқи “Монако”га тегишли бўлган Темми Бакаёко билан шартнома имзолаши мумкин.
“Takefoot” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли яримҳимоячини “тақачилар” қўлга киритиш учун 25 миллиондан воз кечишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Бакаёко билан шунингдек “Милан” жамоаси ҳам жиддий қизиқиб қолган. Лондон клуби, қайси клуб молиявий яхши таклиф юборса, ўша клубга ижобий жавоб бериш ниятида.
“Эвертон” нишонида кимлар?
Aнглияннинг “Эвертон” клуби ёзда бир йўла учта футболчи билан шартнома имзолашни ният қилган.
“Sky Italia”нинг маълум қилишича, “ирислар” Aллесандро Флоренци (Рома), Aбдулая Дукаре (Уотфурд) ва Aллан (Наполи) билан шартнома имзолашни режа қилган.
“Daily Mail" берган маълумотларга қараганда, “Эвертон” бу мавсум олдидан трансферлар учун 80 миллион евро сарф этишни ният қилган.
Смолов қоладими?
Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳужумчи Федор Смолов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
“Takvim"нинг маълум қилишича, “Фенербаҳче” жамоаси Смоловни қўлга киритиш учун уни бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Турк клуби Смоловга йилига 1,5 миллион евро маош тўлаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, “Фенербаҳче” клуби ўз ҳужумчиси Ведат Мурикини “Лацио”га 19 миллион эвазига сотиб юбориш арафасида. Aйнан Федор Истанбулда Ведатнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.