Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Андрей Канчельскис ЎзПФЛни кескин танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининнг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди. Унинг фикрлари эса қуйидагича бўлди.

"Тўғрисини айтсам, ташкилотчиларни умуман тушунмадим. Ўйинларни марказлаштирилган ҳолда ўтказиш борасидаги видеоконференцияда барчамиз учрашувларни соат 18:00дан кейин ўтказишга келишиб олгандик. Аммо негадир биз бугун соат 17:00да ўйнадик. Нима учун кимгадир мумкин-у, кимгадир мумкин эмас? Қани айтинг-чи, “Пахтакор” соат 17:00да ўйин ўтказяптими? Худо кўрсатмасин, футболчилардан бирортасини офтоб урганда ва ўзидан кетиб қолганда нима бўларди? Футболчининг ота-онасининг кўзига қандай қарардингиз? Қозоннинг “Рубин” клубида Пётр Бистров билан худди шундай ҳолат юз берганди.

Бугун соат 17:00да ўйнадик, нима устимиздан куляпсизми? Келинглар, унда соат 15:00да ўйнайлик. Ахир, бу футбол эмас-ку! Яна майдоннинг ҳолатини қаранг. Бугун Суперлигада фақатгина битта ўйин бор ва ўша баҳсни ҳам биз энг ёмон майдонда ўйнадик. Нима учун у ҳолда марказлашган ҳолда ўйнаяпмиз? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Баҳслар марказлашган тарзда ўтказилаётган экан, унда шароит яратиб беринглар. Ёки сув йўқ, ёки бошқа нарса йўқ. Футболчиларни устидан кулиш яхши эмас.

Футболчиларнинг соғлиги ҳақида гапиряпмиз, лекин 40 даражадан ортиқ иссиқда футбол ўйнатаяпсизлар. Бундай футбол кимга керак? Футболчи Худо сақласин, ерга йиқилиб тушса нима қиламиз? Бундай ҳолатга ким жавоб беради?

Майдонларни яхшилайлик деяпмиз, аммо амалда ҳеч нима қилинмаяпти. “Пахтакор” ҳеч қачон соат 17:00да ўйинлар ўтказмаяпти. Мазкур клуб мутасаддилари футболчиларининг ҳолати ҳақида қайғуришадими? Мен ҳам шогирдларим учун қайғураман.

Бугун футболчилар майдонда югуриш эмас, ҳаттоки, юришга қийналишди. Футбол жозибаси ҳақида нимадир дейишга ҳайронман. Бу даҳшатли ва ақлга сиғмайдиган ҳолат. Биз марказлаштирилган мусобақа ўтказиш учун келиб, қанча пул сарфладик. Яшаш, овқатланиш ва бошқалар. Яна ҳеч қандай шароит йўқ. Бундай шароитда қандай футбол ўйнаш мумкин?

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, Азизбек Турғунбоевнинг инобатга олинмаган голи тоза урилганди. Ўша гол ҳисобга олинганида, ўйин бошқача кечган бўларди. Ўйин давомида бизда вазиятлар бўлди, тўп дарвоза устунига тегди. Рақибда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди. Шунинг учун дуранг натижани ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман. Йигитларга шундай иссиқ ҳавода ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин шогирдларим таслим бўлишмади ва охиригача курашиб, ҳисобни тенглаштиришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва барчаларига соғлиқ тилайман.

Бироқ бундай ташкилотчиликни умуман кутмагандим. Бундай майдонда футболчиларнинг ўзаро уйғунлиги борасида гапириш ортиқча. Бундай майдонда 1990-йилларда футбол ўйнаганман. Ҳозир эса 21-аср! Майдон эса томорқанинг ўзи", — деди Канчельскис.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:00, 20.08.2020.
Ўқилди: 4968 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.