Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

“Барселона” Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиршда давом этамиз.

“Барселона” Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди

“ElChiringuito” нашрининг маълум қилишича, “Барса” ўз ҳужумчиси Луис Суаресни сотиб юборишга қарор қилган.

Ушбу нашр журналисти Жотьи Жордининг маълум қилишича, Каталония клуби уругвайлик ҳужумчига ўзи учун янги клуб излаш кераклигини маълум қилган.

Манбанинг маълум қилишича, бу қарор клубга Роналд Куманнинг мураббий этиб тайинланиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Суарес билан Қатар ва МЛС клубларидан бир нечта таклифлар мавжуд.

“Ливерпуль” футболчиси нишонда

 

“Барселона” жамоаси бош мураббийи – Роналд Куман жамоага “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум билан шартнома измолаш ниятида.

ADнашрининг маълум қилишича, “Ливепуль” голландиялик футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмагани боис, Куман вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи Голландия терма жамоасида Роналд Куман қўл остида тўп тепган.

Силва Лондонда?!

 

Парижнинг ПСЖ жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва ўз фаолиятини AПЛ да давом эттириши мумкин.

“DailyTelegraph” берган маълумотларга қараганда, 35 ёшли ҳимоячининг ҳизматлари билан “Челси” жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, Тиаго ёш “Челси” жамоаси футболчилари учун чинакам етакчига айланиши мумкин.

Футболчининг ўзи келажаги борасидаги барча режаларини ЕЧЛ финалидан сўнг, эълон қилишини маълум қилган эди.

Aрсенал” трансферга яқин турибди

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси тез орада янги футболчининг трансферини расман эълон қилади.

“TheTelegraph” нашри берган маълумотларга қараганда, клуб “Лилль” марказий ҳимоячиси Габриэл Магальес билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

Манбанинг маълум қилишича, “Aрсенал” аллақачон футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди ва уни қўлга киритиш учун “Лилль”га 22,6 миллион фунт таклиф этмоқда.

Маълумотларга қараганда, бразилиялик ҳимоячи ҳарид қилиниши билан Сократис Лондонни тарк этади.

Тонали қайси клубга ўтади?

“Брешиа” клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Миланнинг “Интер” жамоаси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди.

“Corierra Della Sport” нашрининг маълум қилишича, ёш италиялик футболчи аллақачон “Интер” клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Унга кўра, Тоналига янги жамоаси йилига 3,5 миллион евролик шартнома таклиф этган.

Манбанинг маълум қилшича, “Интер” Сандронинг трансферини расман Европа Лигасидан сўнг расман эълон қилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:32, 20.08.2020.
Ўқилди: 16921 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.