Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Исломбек Исоқжонов: “Навбаҳор”да ички муҳит аъло даражада”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжоновдан Coca Cola Суперлига 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” учрашуви олдидан қисқача суҳбат уюштириб, футболчининг бўлажак ўйин борасидаги фикрлари билан таништиргандик.

Ўзингизга маълум, учрашув нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг, яна Исоқжоновни суҳбатга тортдик.

- Ислом, мазкур баҳсда “Навбаҳор”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- “Водий дербиси” ўйинлари жамоалар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъи назар, доимо шиддатли, кескин курашлар остида ўтади. Якунланган баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади, албатта.

“Андижон” айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган ҳамда аутсайсер бўлса-да, учрашув “водий дербиси” мақомига эга бўлганлиги боис, меҳмонлар бизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Шундай бўлса-да, учрашув давомида ташаббус асосан жамоамиз тарафида бўлди. Бироқ юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик. Шунингдек, омадимиз ҳам келмади. Натижада дуранг натижани қайд этдик.

- “Навбаҳор” сўнгги 7та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Бунинг сабаби, айтиб ўтганимдек, омадимизнинг келмаганлигида. Сўнгги, шу жумладан, “Андижон”га қарши кечган баҳсни ҳам қўшадиган бўлсак, охирги ўйинларда бироз омадимиз келмаяпти. Шунингдек, имкониятлардан фойдалана олмаслик, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимиз ҳам панд бермоқда. Ўша 7та учрашувда ҳам майдонда барча имкониятимизни ишга солдик, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Лекин айтганимдек, жамоамиздан омад юз ўгирди.

Бундан ташқари, сўнгги ўйинларда жамоадошларимнинг айримлари COVID – 19 касаллигига ҳам чалиниб, ушбу хасталикдан даволанишларига тўғри келди. Табиийки, бу ҳам ўйинларимизга ўз таъсирини ўтказди.

- Айримлар “Навбаҳор”нинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлигини жамоадаги ички муҳит билан боғлашмоқда ва футболчиларнинг ўзаро муносабатлари ижобий эмаслигини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз, яъни жамоада ички муҳит қандай?

- “Навбаҳор”да ички муҳит аъло даражада. Тўғри, жамоа ғалаба қозона олмаса, турли баҳоналар кўпаяди. Аммо мухлислар хавотирланишмасин, бизда ҳаммаси жойида. Насиб қилса, ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетамиз. Биз бир оиламиз. Барча футболчилар ва мураббийларнинг бир - бирларига муносабатлари аъло даражада. Худди ака – укадекмиз.
Шунчаки, айтиб ўтганимдек, сўнгги ўйинларда жамоамизга омад етишмаяпти. Қолаверса, таъкидлаганимдек, таркибимиздаги айрим футболчилар коронавирусдан даволанишгани боис, таркибда ҳам муаммолар юз берди. Энди кейинги ўйинларда жамоамизда ҳаммаси жойида эканлигини ижобий натижалар билан исботлаймиз.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Энди ушбу мақсадни жамоа Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиш орқали амалга ошириши мумкин, шундайми?

- Суперлигада ҳали яна 10та ўйинимиз бор. Ўша баҳсларда майдонда барча маҳоратимизни ишга солган ҳолда, ғалаба қозонсак, совриндорлар сафидан ўрин олишимиз ҳам мумкин. Менимча, ҳали миллий чемпионатимиз ўйинларида ҳам совринли ўринлар учун курашиш имкониятимиз бор. Фақатгина қолган баҳсларда ижобий натижаларни қайд этишимиз лозим.
Шунингдек, таъкидлаганингиздек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ҳолда ҳам, ОЧЛда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш мумкин. Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви жамоамиз уй ўйинларини ўтказадиган ва биз учун қадрдон бўлган Намангандаги “Марказий” стадионда ўтказилиши ҳам бизга мотивация беради.
Шунинг учун биллур соврин учун бўладиган баҳсларда ҳам муваффақият қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва жамоамиз номидан барча ишқибозлардан қайд этилаётган салбий натижалар учун узр сўрайман. Чунки мухлислар жорий мавсумда биз – футболчилардан бундан кўпроғини кутишганди. Шундай бўлса-да ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ҳамда қолган ўйинларда зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этиш, улар узоқ вақт давомида орзиқиб кутишган ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Бахтимизга мухлислар доимо соғ-саломат бўлишсин.

Маълумот учун
Исломбек Исоқжонов - 1993 йил, 29 апрелда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийлари: Шуҳрат ва Холмат Каримовлар.
Тўрақўрғондаги футболга ихтисослашган мактаб-интернатни тамомлаган.
Амплуаси: Ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолияти давомида “Хотира-79” (Уйчи), АГМК (Олмалиқ), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Андижон” (Андижон), “Навбаҳор” (Наманган) ва “Металлург” (Бекобод) жамоаларида тўп сурган.
2020 йилдан яна “Навбаҳор”да.
Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид, Испания).
Ҳавас қиладиган футболчилари: Эден Азар (Бельгия терма жамоаси ва “Реал” клуби ярим ҳимоячиси), Неймар (Бразилия терма жамоаси ва “ПСЖ” клуби ҳужумчиси) ҳамда Одил Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг “Тяньцзинь Тэда” клуби ярим ҳимоячиси).
Оилали, бир фарзанднинг отаси.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Киритилди: 22:40, 21.09.2020.
Ўқилди: 2460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.