«Интер» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий коронавирусга топширган тест мусбат натижа берди. Футболчидаги касаллик симптомсиз кечмоқда.
"Нерадзурри" бугун Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубини қабул қилади.
21 ёшли Ҳакимий А сериянинг жорий мавсумида 4та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.













