Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Моуриньо: "Марадона оғир кунларимда ёнимда далда бўларди"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Диего Марадонанинг вафоти ҳақида муносабат билдирди.

«Марадона ҳақида гапиришим шарт эмас, чунки уни бутун дунё билади ва уни ҳеч ким унутмайди. Диего – бошқача. Унинг дўстим бўлганлар буюк имтиёзга эга бўлган. Шуни айтишим мумкинки, у менинг ажойиб дўстим эди, у билан телефонда гаплашиб турардик ва албатта, бир неча маротаба учрашганмиз.

Унинг юраги катта эди. Мен уни соғинаман. Биз уни соғинсак, унинг ўйинларини Google орқали топсак бўлади. Лекин биз у ердан Диегони топа олмаймиз.

Бугунги кунимни йигитлар билан у ҳақида ва у билан бирга ўтказган вақтимиз ҳақида суҳбатлашишга сарфладим. Ғалаба қозонганимизда эмас, мағлубиятга учраганимизда унинг қўнғироқ қилишларини соғинаман.

Ғалаба қозонганимиздан кейин менга қўнғироқ қилиш шарт эмаслигини у биларди, қийин пайтларда эса доим ёнимда бўлди ва ҳар доим мағлубиятдан кейин: «Жозе, сен зўрлигингни унутма»-дерди. Унинг мана шундай далдалари бор эди. Мен Диегони соғинаман», — Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Киритилди: 11:37, 27.11.2020.
Ўқилди: 5235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик