Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Премер-лигаси доирасида "Эвертон"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Карло Анчелотти ажойиб мураббий ва ажойиб инсон. У менга жуда катта таъсир кўрсатган. Мен шанба куни собиқ устозим билан учрашишни орзиқиб кутаман, - деди Лэмпард клуб матбуот хизматига.