Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Қизиқ! Гризманн Huawei компанияси билан шартномани бекор қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн гаджетлар ишлаб чиқарадиган Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликни тўхтатишини эълон қилди.

Футболчи Huawei компанияси ўз заводларида уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланганликда айблангандан сўнг, Huawei билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Huawei уйғурларни қийноққа солишни ташкил қилганликда ҳам гумон қилинмоқда. Хабар қилинишича, компания ушбу этник озчилик ҳақидаги маълумотларни Хитой расмийларига етказган бўлиши мумкин.

2020 йил март ойида эълон қилинган Австралия стратегик сиёсат институти (АСПИ) мутахассисларининг ҳисоботига кўра, Хитой ҳукумати камида 80 минг уйғурни Huawei, Aplle, BMW, Nike, Samsung, Sony каби 83 халқаро компанияларнинг фабрикаларида ишлашга мажбур қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Хитойни мамлакатида яшовчи уйғурларни таъқиб қилишда айблаган эди.

Уйғурлар Шарқий Туркистоннинг туб аҳолиси, динига кўра мусулмонлардир. Хитой уйғурларга қарши репрессив сиёсат олиб боришда ва уларнинг диний ва маданий ҳуқуқларини чеклашда айбланмоқда. Хитойнинг Шинжон минтақасида қарийб 10 миллион уйғур яшайди.

Киритилди: 21:16, 10.12.2020.
Ўқилди: 2909 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик