Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Перес 2025 - йилгача Мадридда. Янги «Реал» қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -

Флорентино Перес 2025-йилгача Мадриднинг "Реал" клуби президенти бўлиб қолади, чунки ундан бошқа ҳеч ким сайловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаган. Шундай қилиб, Флорентино Перес Мадрид клубини яна тўрт йил бошқаради.
Перес жами 18 йил давомида "Реал"да президентлик қилган. Ушбу вақт давомида "Қироллик клуби" нафақат Испанияда, балки бутун Европада қўлга киритмаган соврини қолмади. Мусобақалардаги муваффақият иқтисодий даромад бўйича биринчи жамоага айланди.

Футбол ва баскетбол клубларидаги муваффақиятли давр

Флорентино қўл остида Мадрид жамоаси қўлга киритган 26 мусобақада ғалаба қозонган. Переснинг амалдаги президентлик йилларида қўлга киритган 6та Чемпионлар Лигаси кубоги унинг нақадар ишни тўғри йўлга қўйганини кўрсатади. Қолаверса, "қаймоқранглилар" Перес қўл остида беш марта Европанинг энг яхши жамоасига айланганлигин ҳам айтиб ўтиш зарур.
Бундан ташқари, "Реал Мадрид" баскетбол жамоаси президенти ҳисобланадиган Флорентино мазкур жамоа билан ўтган йиллар давомида 21 титулни қўлга киритган. Бу ҳам Переснинг меҳнатлари десак муболаға бўлмас, чамамизда.

 

Томошабинларнинг трибуналарга қайтиши.

Ушбу янги президентлик даврида ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммо, пандемия туфайли футбол бошдан кечирган нохушликдан кейин иқтисодий барқарорликка эришишдан бошқа нарса эмас. Ушбу қийинчиликдан чиқиб кетишда мадридликларнинг олдида йўллар кўп, шу жумладан томошабинларни трибуналарга қайтариш орқали "Қироллик клуби" яна трансфер бозорида фаол бўлишни бошлаши мумкин.

Янгиланаётган "Сантяго Бернабеу" кўпчиликни ҳайратга солишни бошлаган, аммо клуб трансфер сиёсати стадионни янгилаш харажатлари билан боғлиқ деган адолатсиздир. Шунингдек, Мадрид жамоаси президенти Европа футболи жамоаларнинг иқтисодий келажагини кафолатлайдиган ўзгаришга муҳтожлигини оммавий равишда тан олди.

Биринчидан, трансфер бозорида Флорентино Перес "Реал" яна бир бор трансфер бозоридаги асосий жамоага айланиши кераклигини тушунади ва бу борада икки ном кўпроқ эътиборни тортмоқда: Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд. Перес 2000 - йилдаги, ёки Роналду, Кака, Бензема харид қилинган 2009 - йилдагидек янги Галактико тузишни мақсад қилмоқда.

Мадридликлар катта ўзгаришларни амалга ошириш, баъзи стратегияларни янгилаш ва яна мухлисларни жалб қиладиган жамоага айланиш вақти келганини билишади. Ҳозир Зинедин Зиданнинг жамоаси Чемпионлар Лигаси ва Ла Лига учун курашаётганини ҳисобга олсак, ғалати туюлади, аммо "қаймоқранглилар" ечиниш хонаси ёш ва янги футболчига муҳтожлигини сезиш қийин эмас. 

Килиан Мбаппе энг устувор мақсад

Мбаппе - бу "Реал" ўз олдига қўйган энг устувор мақсад, гарчи ғалати туюлса-да шуни айтишимиз мумкинки, Килиан билан осон шартнома тузиш мумкин. Чунки, франциялик футболчи ПСЖнинг шартномани узайтириш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда, бу эса жаҳон чемпионининг Мадридга келишини осонлаштириши мумкин.

"ПСЖ"нинг амалдаги футболчиси ўзини жамоанинг етакчиси каби ҳис қилишни хоҳламоқда. Бу Парижда яқин йиллар ичида имконсиздек кўринади. Мбаппе 2017 йилда "ПСЖ"га ўтишга қарор қилганидан бери, "қаймоқранглилар" раҳбарияти футболчининг асосий даъвогарларидан бири ҳисобланиб келади. Футболчининг ўзи ҳам Мадридга келишга қаршилик билдирмаяпти. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, "Бернабеу" эшиклари Мбаппе учун доимо очиқ. Флорентино Перес ҳамон Қатардан қўнғироқ ва ҳужумчи трансферга қўйилгани тўғрисида хабарни кутмоқда. Агар, ушбу ҳолатлар рўй берса, биз яқин ойлар ичида франциялик иқтидорни "Реал" сафида кўришимиз мумкин.

Эрлинг Ҳоландни сотиб олиш эҳтимоли камроқ

Ҳоландга келсак, унинг шартномасига пандемия таъсир кўрсатган. Норвегиялик "Боруссия"га 2020 - йилнинг январида кўчиб ўтган ва у ерда 2022 - йилгача қолиши кутилганди. Немис клуби ҳануз норвегиялик учун нарх белгиламади, аммо ушбу ҳолат содир бўлгудек бўлса, биринчи навбатда "Реал" варианти кўриб чиқилиши ҳақида кўпгина ОАВ хабар берган.

Иккала футболчи ҳам клубнинг ёш истеъдодларни жалб қилиш сиёсатига мос келади ва агар иқтисодий вазият имкон берса, мадридликлар иккисини ҳам сотиб олиши мумкин. Тўсқинлик қиладиган нарса - бу иш ҳақи, аммо бу борада аллақачон иш олиб борилмоқда. Вазиятни кузатиб борамиз...  Флорентино Перес норвегиялик ҳужумчини Мадридга тўлиқ мос келишини тушуниб турибди, аммо футболчи учун бошқа клублар рақобатлашса, президент клубнинг иқтисодий барқарорлигини хавф остига қолдириши мумкин.

Алаба, Рамос, Лукас Васкес ... ва Зинедин Зидан

Кун тартибида бошқа футболчилар ҳам бор, масалан, пандемия туфайли ўтиши тўхтаб қолганлардан бири Эдуардо Камавинга. Аммо вирус билан боғлиқ вазият Давид Алаба билан ҳолатига таъсир қилмади, унинг ўтиши эртами-кечми расман эълон қилиниши деярли аниқ деб кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, Серхио Рамоснинг келажаги ҳам сўроқ остида турибди. Клуб ҳалигача жамоа сардори ва етакчиси билан бир қарорга келганича йўқ. Лукас Васкес билан ҳам ушбу ҳолат. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти Лукасга ҳам аниқ таклиф юбормаган.
Олдинда бизни янги "Реал Мадрид" ва юқори ажойиб харидлар кутмоқда, аммо Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа шу таркиб билан ҳам Ла Лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам "тирик"лигини ҳам унутмаслигимиз керак. Гарчи, "Реал"ни жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бўлган бўлса-да, Зидан бошчилигидаги клуб бир қанча муваффақиятларга эришиб келмоқда. Француз мутахассисининг курсиси ҳам, бундан бир неча ойлар олдин қимирлаб қолганди, лекин мураббий "Реал Мадрид"нинг ўйинини яхши томонга ўзгартира олди. Шунинг учун ҳам, раҳбарият Зинединни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Аммо, кейин нима бўлишини, фақатгина бош мураббий ва президент билади, бошқа ҳеч ким.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 12:56, 14.04.2021.
Ўқилди: 8934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.