Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Бугун U-18 чемпионатига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎзПФЛ U-18 чемпионати учун қуръа ташлаш тадбирини ташкил этади. Унда Суперлига ва Про лига клублари қошидаги U-18 жамоалари ўзларининг мавсумий рақибларини билиб олади.

U-18 чемпионати ОФК талаби билан ташкил этилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига ва Про лига иштирокчи клублари мазкур ёш тоифасидаги жамоани ташкил этиши шарт экани “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да белгилаб қўйилган. U-16 ва U-14 чемпионати жамоалари эса Суперлиганинг барча ҳамда Суперлига ва Про лиганинг давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштирилаётган клублари учун мажбурий этиб белгиланган.

U-18 чемпионатида Суперлига ҳамда Про лиганинг 24 та клуби ғолиблик учун кураш олиб боради. Бунда ҳар бир клуб жами 23 тадан учрашувда майдонга тушади. Клубларнинг қайси рақибга қарши уйда ва қайси бирига қарши сафарда ўйнаши масаласи қуръа ёрдамида аниқлаб олинади. Яъни, ҳар бир рақиб чемпионат якунига қадар фақатгина бир мартадан тўқнаш келади.

2020 йилги мавсумда U-18 чемпионати фақатгина Суперлига клублари ўртасида ташкил этилган бўлиб, пандемия сабаб ўйинлар сони 26 тадан 13 тагача қисқартирилган ва марказлашган форматда ўтказилганди. Айнан 2020 йилда Суперлига ва Про лига тарбияланувчилари ўртасида умумий чемпионат ташкил этиш масаласи кўтарилган. Бу жиҳат Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутнинг йилдан-йилга камайиб бориши, профессионал клублар қошидаги академия битирувчилари ўртасидаги чемпионат нуфузининг йилдан-йилга ошиб бориши учун хизмат қилади.

Қуръа ташлаш маросими соат 15:00да бошланади.

Қуйида U-18 чемпионатининг 11-турга қадар бўлган тақвим саналари кўрсатиб ўтилган.

1-тур 27 апрель

2-тур 1 май

3-тур 7 май

4-тур 15 май

5-тур 23 май

6-тур 27 май

7-тур 2 июнь

8-тур 8 июнь

9-тур 14 июнь

10-тур 21 июнь

11-тур 30 июнь

Манба: uzpfl.uz
Киритилди: 14:30, 19.04.2021.
Ўқилди: 1644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.