Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Модернист чол" футболда инқилоб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол турнирларида анчадан бери ҳеч нарса ўзгармай келаётган эди. Доимгидек ички чемпионатлар ва клублар миқёсида ўша барчамизга таниш турнирлар, аммо энди барчаси ўзгариш арафасида. Ўз йўлида тўғри ва бир текис кетаётган Европа футболи кескин бурилишни амалга ошириши мумкин. Бунга сабаб айрим клублар ҳаддан зиёд бой ва улар ўзларининг шаҳсий масалаларини ҳеч кимнинг кўмагисиз қила олади. Шундай экан, улар алоҳида чиқишни истаб қолди. Улар иқтисодий, юридик ва ташкилий жиҳатларда анчагина маҳоратли. Демак, футболда инқилоб бошланмоқда. Европа футболида эмас, бутун футбол оламида. Сабаби, кўҳна қитъа футболнинг юраги ҳисобланади ва бу ўзгаришлар бевосита бутун чарм тўп оламига таалуқли.

Манфаатлар футболдан устун келганда

Мана шу Европа Суперлигаси ташкилотчилари ўзбошимчаликда айбланмоқда. Улар бой ва камбағал клубларни яққол ажратишни бошлади. Футболни севган ва уни яхши тушунган инсон бу ҳолатдан ғазабланади, аммо, бу ҳолатга бошқа тарафдан ҳам қараса бўлади. Мана шу лигага қўшилган 12 та жамоанинг асосий пул манбаи бу маркетинг ва транслациялар ҳисобланади. Турнирлар уларга берадиган маблағ эса фақатгина даромаднинг бир кичик бўлаги бўлади ҳолос. Мисол тариқасида, ЕЧЛни ютган клуб 120 миллион евро олади. Аслида, айрим топ клублар бу пулни бир футболчи учун сарфлайди. Кўпроқ пул топишнинг иложи бўлган пайти, нима сабабдан озроғига қаноат қилиш керак? Қисман, Европа Лигаси ташкилотчиларининг ғоясида ҳам жон бор. Улар ўз манфаатларини ўйлашмоқда, аммо футболни эмас.

Бу турнир қанчалик қизиқ бўлади

Албатта, бу турнир анчагина қизиқарли бўлади. Ҳар хафта ўнлаб супер тўқнашувлар ва айрим чегараларнинг олиб ташлиниши ҳолати кузатилади. "Барселона" "Манчестер Сити" билан ўйнаши учун қандайдир қуръа натижаларидаги тасодиф зарур эмас ёки йўли камдан-кам кесишадиган бошқа грандлар ҳам ўзаро тез-тез ўйинлар ўтказиб туради. Бу тарафдан гап бўлиши мумкин эмас. Аммо, анъаналарчи? Қачондир бир кун бу клубларнинг ўзаро ўйинларига ҳам ўрганиб қолармиз ва бундан ҳайратланмай ҳам қоламиз, аммо айрим анъаналарнинг беҳудага йўқолиб кетгани қолади. Асосий мақсади пул бўлган инвестор ва айрим президентларга эса бу қизиқ эмас. Улар ҳамма ўрганиб қолган чемпионатни қадрлашмаган ҳолда, чўнтак дардида овора.

"Модернист чол"

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес бу ғоя ташаббускори эканлигини ҳаммамиз деярли билиб бўлдик. Ёши бир жойга бориб қолган ва футболда кўпни кўрган одам нега бу ишга қўл урди экан дея ўйлайди киши. Унга шунингдек, Андреа Аньелли ҳам ёрдамлашмоқда. Албатта, Переснинг ҳам, Аньеллининг ҳам асосий мақсади бу ўз клубларини пандемиядан кейинги иқтисодий инқироздан олиб чиқиб кетиш эмас. Аслида, бу икки клуб коронавирусдан жуда ҳам кўп жабр чекканлар қаторида ҳам эмас. Икки мансабдор кўпроқ принципга таянган ҳолда иш юритмоқда. Қария президент узоқ вақтдан бери Ла Лига ва УЕФА билан келиша олмайди. Мазкур иши билан у ҳар қандай рақибига зарба бера олади, агар лойиҳа иш берса. Ушбу режа узоқ вақт давомида тузилган ва керак бўлса майда деталларигача пухта ўйланган.

Миллионлар ортидан қувиб, асрий анъаналарга барҳам беришни ният қилганларни биз оқлай олмаймиз. Балки, улар ўз фойдаси учун тўғри қарорга келгандир, аммо футбол миллионлар ўйини. Бу нақл инсонларга нисбатан қўлланган, пулларга эмас.

 

                                                           Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 19:03, 20.04.2021.
Ўқилди: 4427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.