Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ҳамиджон Актамов: “Ҳакамлар қўпол хатолар қилишди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳам учрашувдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда, “Машъал” клуби раҳбарияти, шахсан Илҳомжон Қурбоновга, зарур пайтда стадионда ўйин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб беришгани учун катта раҳмат айтаман. Учрашув ҳақида гапирсам, бугун чиройли футбол гувоҳига айландик, ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳакамлар тажрибали бўлишига қарамай, жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйишди. Ҳадеб босим бўлаверганидан улар қўрқиб қолишганми, билмайман. Салим Мустафоевга қўполлик ишлатилган пайтда иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакамлар бир томонга ён босишди, демоқчимасман. Ҳар икки томон зиёнига хато қилишди. “Навбаҳор” яхши жамоа, биз каби ўзига яраша мақсади бор. Уларга кейинги ўйинда омад тилайман, - деди Ҳамиджон Актамов.

- Ойбек Қиличевнинг майдонда ўзини қўпол тутиши, алмаштирилаётганда ҳам ножўя сўзларни айтганини кўрдик...

- Ойбек ютқазишни ёмон кўради. Жаҳли чиққан пайтда ўйини қовушмаслиги мумкин, шу боис, уни алмаштирдик.

- “Қизилқум” жанговар таркибга эга. Сизнингча, бугун жамоа очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Бугун очко йўқотдик, ғалабани сақлаб қололмадик.

- Салим Мустафоевнинг аҳволи қандай?

- Шифокорлар унга қарашяпти, ҳозир ҳолати яхши.

- “Қизилқум” ҳужумларни яхши ташкил этяпти, лекин якуний паллада камчиликлар борга ўхшаяпти.

- Бу – футбол. Вазиятлар яратяпмиз, аммо қандайдир сабабларга кўра, уларни гол билан якунлай олмаяпмиз.

- “Қизилқум”нинг турнир жадвалидаги тўплар нисбатига назар солсак, ўтказиб юборган голлари кўплигини кўрамиз. Бу ҳимояда муаммо борлигидан даракми?

- Кўп голларни рақибга ўзимиз “совға” қиляпмиз. Бугун ҳам, Шерали Жўраев бир-икки сонияга ҳушёрликни йўқотгани сабабли тўпни олдириб қўйди ва “Навбаҳор”нинг ҳужуми гол билан якунланди. Шунга ўхшаш вазиятлардаги хатолар бизга панд бермоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:53, 04.05.2021.
Ўқилди: 1993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2398]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2266]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1844]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1624]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1595]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1494]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1313]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1237]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик