Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 38 та ўйин ўтказишган. Қизиғи шундаки, мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичларида мутлақо тенгликни кўрамиз: 15 та учрашувда бекободликлар, 15 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 8 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи ҳам тенг – 51:51.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4. Жамоалар ўртасидаги жанговор дурангда эса мухлислар олтита голнинг шоҳиди бўлишган – 3:3.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 12 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият, тўплар фарқи – 31:20.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:

12.07.2020 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
12.05.2017 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1

“Сўғдиёна” ҳақида

Жиззах вилоятида футбол бўйича бош жамоага 1970 йилда асос солинган бўлиб, жамоа дастлабки йилларда ДСК (Кўнгилли спорт клуби) номи билан юритилган. 1973-75 йилларда – “Меҳнат”, 1975 йилда – “Жиззах”, 1976-77 йилларда – “Ирригатор”, 1978-81 йилларда – “Бўстон”, 1982-85 йилларда – “Звезда”, 1986-89 йилларда – “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа миллий чемпионатларимизда турли даражада иштирок этиб келаяпти. Биринчи мавсумда вице-чемпионликка эришган жизахликлар кейинчалик икки марта тўртинчи ўриндан жой олишди.тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтишга эришган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов, 1998 йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол этган.

“Сўғдиёна” кучлилар сафида бугунгача 750 та учрашув ўтказган: 256 та ғалаба, 137 та дуранг, 357 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 951:1223. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил –  “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”). Энг голларга бой дуранг натижани эса 1999 йилда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасига қарши уй учрашувида қайд этган – 5:5.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 10:30, 05.05.2021.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2398]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2266]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1844]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1624]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1595]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1494]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1313]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1237]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик