Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Тоттенхэм»ни таназзулдан ким олиб чиқиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Лондон клубининг келажаги савол остида.

«Тоттенхем»нинг сўнгги учрашувида футболчилар ўзларининг ўйинлари учун мухлислардан қарсакларини қабул қилиш учун майдонга қайтишганда, стадионда бир неча юз киши қолди. Уларнинг кўплари учрашувни деярли кўрмадилар бутун ўйин давомида улар Даниель Левининг истеъфосини сўраб бор овозлари билан шуни талаб қилишди ва чипталар нархи қимматлиги учун ҳам эътирозлар билдиришди.

Бу оқшом Премьер-лига мухлислари ва футболчиларини бир ерга бирлаштириши керак эди, аммо бунинг акси юз берди. Клуб тоборо таназзул томон қадам қўймоқда, келажак ҳақида ўйлаш қўрқинчли.

Ҳарри Кейн – «Тоттенхем»нинг замонавий даврининг энг яхши футболчиси жамоадан кетмоқчи. Унинг Чемпионлар Лигасини ютиш орзуси яна саробга айланиб қоляпти. Мухлислар раҳбариятга бўлган ишончни аллақачон йўқотишган. Даниель Леви жамоага қандай мураббийни олиб келса вазиятни ўнглаш мумкинлиги ҳақида бош қотирмоқда ва ҳали бери ўйлашда давом этса ҳам керак.

Асосий даъвогарлар Эрик тен Хаг, Ралфь Рангник, Роберто Мартинес ва Грем Поттер бўлиб қолмоқда. Тўрт мавсум давомида йилдан йилга ёмонлашиб бораётган ушбу жамоани қайси мураббий бошқаришга жазм этиши ҳам ҳамма учун қизиқ. Ахир мураббийлар ўзларинг номини ҳам ўйлаб иш қилишлари керак.

Тўрт йил у ёқда турсин, бир йил олдинги вазиятни қандай бўлганини эслаш ҳам қийин. «Тоттенхэм» сўнгги йилларда ҳеч қандай кучи, ғояси, ижоди ва назорати бўлмаган Моуриньонинг одатий жамоасига айланди. Ушбу чарчаган таркибни қабул қилиб олган Раян Мейсон қийин аҳволга тушиб қолди ва унинг бўйнига ҳеч қанақа айби юклаб бўлмайди.

Нега у Тангуй Ндомбелега бунчалик ишонмади, нега бундай ғалати ўзгаришлар қилди ? Аммо Мейсонни ҳам бир жиҳатдан тушинсак бўлади. Жамоада Почеттино ишлаган вақтлари барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати деярли бир хилда оптимал даражада бўлган. Моуриньонинг келиши билан уларнинг барча кўрсаткичлари пасайиб кетди. Бу фитнесс мураббийлар ўзгарганда ҳам содир бўладиган жараён.

Мейсон «фитнес билан ҳамма нарса яхши» деб таъкидлаган бўлса ҳам майдондаги картина ҳаммасини айтиб турибди. «Лидс» ҳам, «Астон Вилла» ҳам улардан кучлироқ эди.

Сиз Левини айблашингиз мумкин, сиз португалиялик мутахассисни ёки ҳатто мавсумни якунлаган тажрибасиз мураббийни ҳам айблашингиз мумкин. Аммо сабабларни излагандан кўра вазиятга реал қараб ечим излаган яхшироқ. Ҳар доимгидек, янги мураббий ҳамма нарсани ҳал қилади. Хўш, у ким бўлиши керак?

Қоғозда белгиланган вазифа осон эмас, лекин ижобий тараф ҳам бор. Масалан, Леви жамога керакли мураббийнинг фазилатларини билади. Ҳар бир учрашувда у яна «ёрқин ҳужумкор футболга қайтиш» ва яна ёшларга этибор бериш истагини билдирмоқда. Бу шуни кўрсатадики, у анти-Моуриньони топишга умид қилмоқда.

Ушбу режаларни билган ҳар бир киши дарҳол ўйлайди: «нима учун Почеттинони ишдан бўшатдингиз?» Ростдан ҳам «шпорлар»нинг вазифаси аргентиналикка ўхшаган мураббийни топиш экан. Аммо у ягона эди, ҳозир у бошқа клубда.

«Тоттенхем»нинг кучли тўртликка қайтиш йўлида катта ном остидаги мураббийни олиб келгани фойда бермади.

Жамоасиз қолган Ханси Флик жуда ажойиб номзод бўлиб туюлди. «Тоттенхэм» у билан ҳатто музокара олиб борди. Ким жозибали ҳужумкор футбол ҳақида кўп нарсаларни билади,албатта,Флик. Унинг бошчилигида «Бавария» Чемпионлар Лигаси ва иккита Бундеслигада ғолиб чиқди, аммо у аллақачон миллий терма жамоани бошқариш учун таклиф этилди.

Уни рўйхатдан ўчириб ташлаймиз. Яна кимлар бор? Брендан Рожерс, «Лестер» билан Англия кубоги ғолиби. Аммо у дарҳол бу иш уни қизиқтирмаслигини айтди. Кейинги номзод ким? Тен Ҳаг. «Аякс» билан икки йиллик шартнома имзолаган Тен Хаг ҳам Левига буларнинг барчасига қизиқмаслигини аниқ кўрсатиб берди.

Бироқ, нидерланд билан достон тугади, деб ўйламаслик керак. Ҳозир у жамоа учун асосий номзод бўлиб қолмоқда, аммо Амстердамдаги манбалар унинг жамоадан кетишга ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидлашмоқда.

Рагник афсонага таққослаган немис мураббийи, ўтган тўққиз йил давомида «Ред Булл» футбол жамоаларини тизимини йўлга қўйган инсон. Бу жуда катта обрўга эга мутахассис ва у агрессив футболни жуда яхши кўради. Бироқ, у ҳеч қачон Англияда ишламаган.

Юқоридаги таҳлилларга қарайдиган бўлсак, энг маъқул аниқ вариант Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Мартинес бўлиб қолмоқда. Биз уни яқинлашиб келаётган Евро-2020 мусобақасида кўрамиз ва у Англияда «Уиган» ва «Эвертон» билан катта тажрибага эга.

Гарчи унинг ишлари жуда ёрқин бўлмаса ҳам. Аммо у Почеттино танлаган футбол услубини яхши кўради ва катта юлдузлар билан ишлаш тажрибасига эга. У жуда катта ном эмас. Мухлислар бу танловдан мамнун бўлишлари аниқ.

Ушу қаторда энг сўнггида Грем Поттерни кўрсатиб ўтамиз. Мураббий шубҳасиз истеъдодли. «Брайтон» даги икки мавсумда у жамоанинг ўйин услубини бутунлай ўзгартирди, шу туфайли камтарона клуб Премьер-лигада жон сақлаб қолмоқда. Лекин унда катта клублар билан ишлаш тажрибаси йўқ.

Хулоса чиқаришга ҳали эрта. Аммо битта нарса аниқ: бу ёз Леви учун осон бўлмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:29, 26.05.2021.
Ўқилди: 3027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.