Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Диёр Имомхўжаев: Агуэро — «Барселона» учун яхши юриш

Баҳо:
+2 | -

Агуэро — "Барселона" учун яхши юриш. Жамоа бошқарувига Лапортанинг келиши бунда муҳим омил.

Биринчидан, Агуэро "Барселона" учун отнинг калласидек пулга тушмади. Агуэро каталонияликлар сафида "Сити"дагидан камида уч марта камроқ маош олади, бу ҳам клубнинг яқин икки йилликдаги молиявий ҳолатига катта ёрдам беради. Учинчидан, Агуэронинг келиши, ҳар асаби бузилганда бирор нарса билан овуниши шарт бўлган Месси учун ҳам аҳамиятли. Шунингдек, бу бой берилган Суарес ўрни учун компенсация ҳамдир.

Бошқарув муҳим аҳамиятга эга. Лапорта камроқ чиқим билан кўпроқ ютишга интилади. Унинг президентга айланишига Гвардиола бефарқ қараб турмайди. Чунки Лапорта клуб академияси жаҳон чўққисига чиқишида катта меҳнат қилган. Пепнинг кайфияти, Мессининг бор экани каби масалалар Агуэрони пулдан кўра қадрлироқ нарсалар ҳақида бош қотиришига олиб келиши тушунарли. Нима демоқчиман, камида яна 3-4 йил давомида "Барселона" Месси, Гвардиола, Хави каби юлдузлар кайфияти билан ҳисоблашиши шарт. Уларнинг айримлари бугун "Барса" билан эмаслиги ҳеч нарсани англатмайди, чунки клуб фитратидан уларни шунчаки ўчириб ташлашнинг имкони йўқ.

Агуэро Манчестер жамоасида тарих ёзди, нафақат клуб, балки АПЛ рекордларини янгилаб ташлади, жуда катта даромад қилди, у кўп нарсага эришди, ТОП мақомини доим ўзи билан олиб юрди. Кетар чоғида клубнинг энг оддий ишчисига қадар қиммат соатлар совға қилди, омадлилар машиналик бўлди, бонусига ишчилар пул ишлаб олди. Агуэро нафақат эришган натижалари, балки хулқи билан ҳам "Сити"да ўзи учун ҳайкал қўйиб кетди. Унинг эндиги вазифаси Аргентинанинг тарихий футболчисига мушкул соатларида ёрдамлашиш. Шу жойига дўст бўлсанг ёнимда тур таронаси, хуллас.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 11:23, 03.06.2021.
Ўқилди: 4553 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.