Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Орзуларимиз кўп эди, "кўмиб қўйишди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралашининг 2-босқичидаёқ ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Одатда, суюклиларимиз бу циклдан эсон-омон ўтиб олиб, кейинги босқичда ўша "одатий ишини" бажарар эди. Бу сафар шу ернинг ўзида "сафаримиз" ниҳоясига етди. Бир томондан бу ўйинимиз билан шу ерда қолиб кетишга ҳақлимиз. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа Фаластинга 2-0 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг тезда мураббийни алмаштирдик. Аслида, Купер каби мураббийнинг Ўзбекистонни бошқариши катта ҳодиса. Биргина мағлубиятдан бу қадар катта ҳулосалар чиқариб, оғзини тўлдириб аргентиналик мутахассисни ёмонлашга тушганларни эса умуман тушунмайман. Гўёки, ҳорижлик мураббий "сеҳргар" ва у тезда натижалар кўрсатиши керак эди. Бир мураббийга кўпроқ вақт имконият бериб, сўнгра натижа кутиш оқилона қарор ҳисобланади, аммо сўнгги йилларда биз УФА томонидан ҳеч қандай оқилона қарор гувоҳи бўлмадик. Улар айрим сабрсиз мухлисларданда кўпроқ сабрсиз, аслида.

Қулашда давом этмоқдамиз

Бундан 10 ва хатто 5 йил аввал ҳам Биз Хитой, Қатар, Сурия, Ироқ каби терма жамоалардан рейтингда ҳам ўйин бобида ҳам устун эдик. Ҳозир бундай дея олмайман. Қатар ва Хитой термалари футболида прогресс бор. Биргина Қатарнинг ўзи шу ҳолатга келиши учун катта ишларни амалга оширди. Ҳорижий мутахассислар нафақат клуб ва терма жамоада, балки академияларда ҳам ишлаётгани ўрнак олса арзигулик ҳолат. Хўп, Қатар молиявий томондан биздан анча устун, аммо Сурия ва Ироқчи? Уларнинг муваффақиятларига сабаб бўлаётган фактор нима деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда бу пул эмас. Рейтингда пастлаб кетганимиз ўз йўлига, аммо ўйин томонлама ҳам биз улардан ортдамиз дея бемалол айта оламан. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг кучли терма жамоаси, аммо мазкур цикл якунларига кўра хатто Тожикистон биздан бир поғона юқори ўриндан жой эгаллади. Агар, шу кетиш бўлса, Ўрта Осиёдаги ўрнимизни ҳам бой бериб қўямиз.

Сабрли мухлислар

Биз сабр қилишда давом этамиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ. Мухлисларимиз ҳар сафар термамизнинг муваффақиятсизликларидан сўнг нолишади, уларни шанига ёмон гаплар айтишади, аммо кўникишади ва вақт ўтгач яна уларни мухлислик қилишда давом этади. Футболчиларимизни ва мураббийни айблаш ҳам тўғри эмас. Қачонки, қарашларимиз ўзгармаса, қандайдир янгилик қилинмаса бу омадсизликлар такрорланаверади, шу пайтгача такрорланганига ўхшаб. Бизни Жаҳон Чемпионатига Элдор Шомуродов ёки Жалолиддин Машарипов олиб чиқа олмайди. Бизга яхлит тизим ҳамда бирор лойиҳа зарур. Бизда ҳар доим иқтидорларли ўйинчилар бўлган, аммо биз ўша иқтидорлардан иборат омадсиз жамоага айланиб қолмоқдамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз уларга ишонишда давом этамиз. Зеро, бир кун келиб улар бу ишончни оқлашидан умидвормиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:29, 16.06.2021.
Ўқилди: 9995 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.