Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Derby Day. "Пахтакор" - "Локомотив" (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"га қарши  майдонга тушади.

"Шерлар" сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. "Темирйўлчилар"дан Темурхўжа Абдухолиқов сариқ карточкалар сабабли баҳсни ўтказиб юборади.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 34 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 20тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 73 гол урган "шерлар" 31 тўп ўтказиб юборишган. Ўтган мавсумда ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда "Локомотив" 0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. 2005 йилги беллашувда эса "Пахтакор" футболчиси Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5та тўп киритган. Солиевнинг ушбу натижасини ҳозиргача ҳеч ким ўзгартира олгани йўқ. "Локомотив" 20та мағлубиятдан олтитасини йирик ҳисобда имкониятни бой берган. 

"Пахтакор" марказий стадионида кечган ўйинлардаги кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 11 ғалаба, 3тадан дуранг ва мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 46:19. Ўтган мавсумдада мазкур аренада кечган баҳсда майдон эгалари "Пахтакор" 1:0 ҳисобида зафар қучган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 4 июль, якшанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

 

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 13:58, 02.07.2021.
Ўқилди: 2070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.