Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Барселона» Гампер кубогида «Ювентус»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ва «Ювентус» клублари Гампер кубоги доирасида ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув Барселонадаги Йохан Кройф Арена стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида каталонияликлар фойдасига якунланди. «Барселона» Гампер кубогини 44 марта қўлга киритди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Мемфис Депай ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Мартин Брейтуэйт каталонияликларнинг устунлигини оширди. "Кўк-анорранглилар"нинг учинчи голини Рики Пуч 90+2 дақиқада киритди.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи бўлимни майдонда ўтказди, танаффусдан кейин унинг ўрнига Деян Кулуcевский майдонга тушди.

Жоан Гампер кубоги «Барселона» томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўртоқлик турнири ҳисобланади. Турнирнинг биринчи учрашуви 1966 йилда бўлиб ўтган. Охирги марта «Барселона» бу соврин учун баҳсда 2012 йилда ютқазган, ўшанда «Сампдория» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Гампер кубоги.
Барселона – Ювентус – 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – Депай (3), 2:0 – Брэйтуэйт (57), 3:0 – Пуч (92).
«Барселона»: Нето, Дест (Емерсон, 62), Пике, Араухо (Умтити, 62), Жорди Альба (Бальде, 71), Бускетс, Серджи Роберто (Пуч, 71), Демир (Гонсалес, 62), Гризманн (Кольядо, 86), Депай, Брэйтуэйт (Манай, 78).
«Ювентус»: Шченсни (Перин, 46), Де Шильо (де Винтер, 79), де Лигт (Кьеллини, 61), Ругани (Бонуччи, 61), Алекс Сандро (Пеллегрини, 46), Бентанкур (Данило, 46), Рэмзи (Маккенни, 46), Бернардески (Раноккия, 61), Куадрадо (Кьеза, 46), Мората (Маркес, 61), Роналду (Кулусевски, 46).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:04, 09.08.2021.
Ўқилди: 11105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик