Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Ла лига. Депайнинг голи «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 2-тури доирасида Бильбаода «Атлетик» клуби меҳмони бўлиб, дурангга имзо чекди.

Басклар биринчи бўлимда устунликка эга бўлиб, бир нечта вазиятлар яратишди. Жумладан, тўп бир марта Нето қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Тайм сўнгида эса "Барса" ҳисобни очганди, аммо ҳакам Брэйтуэйт ўйин қоидасини бузди дея ҳисоблаб, голни инобатга олмади.

Иккинчи бўлим бошида "Атлетик" бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Ҳимоячи Иньиго Мертинес бош билан тўпни рақиб дарвозасига жойлади.

Шундан сўнг Куман шогирдларида уйғониш кузатилди ва улар ташаббусни ўз томонларига оғдиришди. Баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида Депай чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирди ва кучли зарба билан яқин "тўққизлик"ни нишонга олди.

Нидерландиялик форварди "кўк-анорранглилар"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланиши мумкин эди. Аммо учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Мемфис дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, аниқ зарба бера олмади.

Ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқада эса "Атлетик" ярим ҳимоячиси Нико  Уильямс дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетди. Эрик Гарсия жарима майдони остонасида унга нисбатан фол ишлатгани учун майдондан четлатилди. Мезбонлар ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегди.

Шу тариқа, турнинг марказий баҳсида дуранг қайд этилди. "Бильбао"нинг очколарига 2тага етган бўлса, "Барса" 4 очко эгасига айланди.

Испания Ла лигаси, 2-тур
Атлетик – Барселона 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 50 Мартинес, 1:1 – 75 Депай.
Атлетик – Агирресабала, Лекуэ, Мартинес, Вивиан, Баленсиага, Дани Гарсия (Саррага, 82), Венседор (Весга, 67), Сансет (Рауль Гарсия, 67), Беренгер (Морсильо, 82), Уильямс, Муниаин (Уильямс, 76).
Барселона – Нето, Дест (Эмерсон, 82), Пике (Араухо, 31), Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Сержи Роберто, 62), Гризманн, Брэйтуэйт (Демир, 62), Депай.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (20), Эрик Гарсия (28), Альба (76).
Четлатиш: Эрик Гарсия (90+3).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:10, 22.08.2021.
Ўқилди: 6994 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5531]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4766]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4336]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3367]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2152]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1839]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1646]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1511]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1505]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик