Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Сотқинлар» ёхуд мухлисларни йиғлатган трансферлар

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси жамоаларга ўз сафларини кучайтиришга имконият яратиб беради. Бу вақтда жамоалар кучсиз кўринган позициягаларга жамоани яхшилайдиган футболчиларни олиб келишади. Кучли клубларнинг қўли ҳар қандай трансферни амалга оширишга етса, ўртамиёна жамоалар эса ўзларига мос бўлган футболчиларга “совчи” жўнатишади.

Шунингдек, трансфер ойнаси жараёнида жамоанинг мухлислари тушкунликка тушган ёки юраклари эзилган трансферлар ҳам бўлган. Бу одатда клуб қаҳрамони кетишга қарор қилганида содир бўлади. Энг ёмони, улар азалий рақиб таркибига бориб қўшилишганда содир бўлади.

Футбол ишқибозлари бундай ҳаракатларни кечириши қийин, лекин баъзида трансфер ойнасида шундай бўлади. Келинг, шундай энг “аламли” беш трансферини кўриб чиқамиз.

Робин ван Перси (“Арсенал” – “Манчестер Юнайтед”)
 
Робин ван Перси “Арсенал”га 2004 йилда “Фейенорд” таркибидан 4,5 миллион еврога сотиб олинган. Аста-секин у ўзини даврини энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида кўрсатди ва саккиз йилини “канонирлар” сафида ўтказди.



Аммо 2012 йилнинг ёзида Ван Перси “Арсенал” мухлислари учун кечирилмайдиган иш қилди. У 30 миллион евролик шартнома асосида ашаддий рақиб “Манчестер Юнайтед”га ўтишни маъқул кўрди. Нидерландиялик футболчи лондонликлар таркибида совринлар ютмагани учун ҳафсаласи пир бўлгани ва Сер Алекс Фергюсон қўл остида ўйнашни хоҳлагани учун жамоадан кетганини айтиб ўтган.

Ван Перси янги клубидаги биринчи мавсумида Англия чемпионлигини қўлга киритди. У 38 ўйинда 26 гол уриб, Премьер-лиганинг “Олтин бутса” совринини ҳам қўлга киритди.

Ван Перси Премерь лиганинг канали учун берган интервьюсида шундай деган эди:

“Манчестер Юнайтед”ни танлашимда Фергюсон фактори менга таъсир қилди. Унинг ўйинга танлаган тактикалари, футболчилар билан қиладиган муомаласи мени у ерга ўтишимга сабаб бўлди.

Мен катта ғалабалар қозонишни жуда хоҳлардим ва Гиггз, Керрик, Скоулз, Видич, Фердинанд тўп тепаётган жамоага қарасам, уларнинг ҳаммаси йирик ғалабаларда жамоага ёрдамига текканини кўрардим. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳладим. Ғалаба қозонишни биладиган жамоага боришим керак эди, бу танловни қилиб адашмадим”.

Роберто Баджо (“Фиорентина” - “Ювентус“)
 
Роберто Баджо ўз вақтида “Олтин тўп”га эга чиққан ва футбол тарихидаги энг яхши плеймейкерлардан бири бўлгани кўпчилик катта ёшли футбол мухлислари ёдида бўлса керак. “Фиорентина” таркибида катта футболга кириб келган Роберто у ерда 5 йилини ўтказади. Машҳурлик олиб келган ўйинлардан кейин у 1990 йилда 8 млн. евро эвазига “Ювентус”га ўтади.



“Фиорентина” мухлислари бу ҳаракатдан шу қадар ғазабга тушишадики, шаҳар кўчаларида тартибсизлик келтириб чиқаришади. 50 киши турли хил жароҳатлар олади ва Баджо мухлисларга юзланишга қарор қилади:

“Мен ушбу трансферни қабул қилишга мажбур бўлдим”.

Баджонинг фаолиятида шундай бир ўйин бўлган у “Ювентус” сафида “Фиорентина“ дарвозасига пенальти тепишдан бош тортган. Бунинг сабаби сўралганда эса “Фиорентина” дарвозабони мени қандай зарба беришимни билади, деб жавоб қайтарган.

“Ювентус” мухлислари “Фиорентина” рамзи туширилган матони майдонга улоқтирган пайтда Баджо уни майдондан олган. “Бянконери” билан А Серия ва Италия кубогини қўлга киритганига қарамай, Баджо юрагининг туби доим бинафша рангда эканлигини айтган.

Фернандо Торрес (“Ливерпуль“ – “Челси“)

Фернандо Торрес 2007 йилда “Атлетико” таркибидан “Ливерпуль”га ўтгач АПЛдаги топ ҳужумчилар сони яна биттага кўпайди. У 2007-08 йилги мавсумда барча мусобақаларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Торрес Стивен Жеррард билан жуфтликда яхши ҳаракат қилган. Испаниялик футболчининг ақл бовар қилмас иқтидори билан “Ливерпуль” аста-секин чемпионликка даъвогарга айланди. 2008-09 йилги мавсумда мерсисайдликлар чемпионлик пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. “Манчестер Юнайтед”дан атиги 4 очко ортда қолган тарзда.



Кутилмаганда, 2010/11 йилги мавсум ўртасида Торрес “Челси”га ўтди. Дастлаб, мерсисайдликлар трансфер таклифини рад этди, лекин Торреснинг ўзи ушбу трансфер амалга ошишини таъминлади. “Ливерпуль” уни қўйиб юборишга мажбур бўлди ва “Энфилд”нинг содиқ мухлислари ёдида Торрес “сотқин”га айланди.

Торреснинг “Челси”даги фаолияти кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. У ҳеч қачон “Челси” сафида “Ливерпуль”даги каби ўйин кўрсатмаган. Аммо Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиққан.

Луиш Фигу (“Барселона” – “Реал”)

“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги рақобат барча даврларнинг энг қизғини ҳисобланади. Бу жиҳат кам сонли футболчиларнинг икки гранд жамоанинг бирида ўйнаб иккинчисига ўтишга тўсиқ бўлади. Бу ишни қилган футболчилар орасида энг машҳури Луиш Фигу ҳисобланади.

Португалия афсонаси ўзини “Барселона”да дунёнинг энг яхши қанот ярим ҳимоячиларидан бири сифатида кўрсатди. Уни мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам ҳурмат қилишарди. Аммо “Реал Мадрид” президентлигига номзод Флорентино Перес Фигуни “Сантяго Бернабеу”га олиб келишни мухлисларга ваъда қилганди.



“Реал Мадрид” Фигуни 62 млн евролик шартнома эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу трансфердан кейин Фигу “Барселона” билан ўйин учун ҳар сафар “Камп Ноу”га келганида, мухлислар доимо уни масхара қилишган.

Класиколардан бирида бурчак тўпини тепаётган Фигуга хаттоки чўчқанинг бошини улоқтиришгача етиб боришган “Барса” мухлислари.

Лионель Месси (“Барселона” – “ПСЖ”)
 
“Барселона” Лионель Месси ўйнаган ягона клуб эди. Аммо, клуб маъмурияти билан юзага келган чигалликлардан чарчаган футболчи 2020 йил ёзида кетмоқчи эканлигини айтди. Бироқ, унинг шартномасида айрим бандлар туфайли жамоада қолишга мажбур бўлди.

2020/21 йилги мавсумда “Барселона” директорлар кенгаши истеъфога чиқди ва Жоан Лапорта клуб президенти лавозимида Хосеп Мария Бартомеунинг ўрнини эгаллади. Лапортанинг таъкидлашича, унинг вазифаси Лионель Мессини сақлаб қолиш эди. Июлгача ҳамма нарса Мессининг клуб билан янги шартнома имзолаётганидан далолат бергандек эди, чунки унинг олдинги шартномаси июнь охирида тугаган эди.



Аммо “Барселона”нинг молиявий муаммолари шунчалик жиддий эдики, уларнинг футболчиларга берадиган маоши Ла Лигадаги маош чегарасидан анча юқори бўлгани учун Мессини жамоада олиб қололмади. Агар Месси ўз маошини 50 фоизгача қисқартирилишига рози бўлса ҳам, клуб унга янги шартнома таклиф қилолмасди. Испания футболи қоидаларига кўра, футболчига янги шартнома таклиф қилинганида 50 фоиздан ортиқ маошни қисқартириши мумкин эмас.

Натижада Месси бутун фаолияти ўтган клубини тарк этишга мажбур бўлди. У клуб билан хайрлашув нутқида кўз ёшлар билан жамоани тарк этди. Мессинг кетишида мухлислар ҳам йиғлади, унинг ўзи ҳам аламли кўз ёшларини яшириб ўтирмади.

Руслан Максимов тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:00, 26.08.2021.
Ўқилди: 9565 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.