Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

АПЛ. 6-турнинг марказий учрашуви "Стемфорд Бридж"да ўтказилади (превью)

Баҳо:
+ | -1

Бугун Англия-Премьер Лигаси 6-туридан ўрин олган учрашувларга старт берилади. Турни «Челси» ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради.

Мазкур марказий ўйиндан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этиб ўтамиз.

«Челси» тарихда илк бор Пеп Гвардиола жамоаларини қаторасига тўринчи марта мағлубиятга учратган илк клубга айланиши мумкин.

Томонларнинг АПЛ доирасидаги охирги 12 баҳси дуранг натижа билан тугамаган. «Челси»да 5, «Сити»да эса 7 ғалаба мавжуд.

Жорий мавсум Премьер-Лиганинг 5 ўйинида «Челси»нинг 10 нафар ўйинчиси гол уришга муваффақ бўлди. Бунда автоголлар ҳисобга олинмаган. Охирги марта бундай натижага «Арсенал» 2009/10 йилги мавсумда эришган ва бу натижани дастлабки 4 турда уддалаганди.

"Манчестер Сити"нинг Кевин де Брюйнеси Премьер-Лига ўйинидан ўрин олган «Челси»га қарши охирги 3 тўқнашувнинг ҳар бирида гол урган - фақат Крейг Беллами мусобақада ўйнаган махсус битта кклуб дарвозасига кетма-кет 4 баҳсда гол урган (2007-2011, «Нюкасл» дарвозасига).

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бурт, Симон Беннетт

Тўртинчи ҳакам: Роберт Жонс

ВАР: Даррен Ингланд

ВАР ёрдамчиси: Ден Робатан

 

Тахминий таркиблар

Челси - Менди, Кристенсен, Рюдигер, Силва, Аспиликуэта, Алонсо, Жоржинё, Ковачич, Хавертс, Зиеш, Лукаку

Манчестер Сити - Эдерсон, Уокер,Аке, Диаш, Канселу, Фернандиньо, Фоден, Де Брюйне, Жезус, Торрес, Грилиш.

 

Йўқотишлар

«Аристократлар» сафида Мейсон Маунт жароҳати боис майдонга туша олмайди. Кристиан Пулишич ва Эдуар Менди ҳам олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганича йўқ, уларнинг ҳаракат қилиши номаълум.

«Шаҳарликлар» сафида Жон Стоунс, Эмерик Лапорт, Родри, Зинченко, Гюндоган - барча ўйинчилар кичик жароҳат олганлари боис уларнинг майдонда ҳаракат қилиши сўроқ остида. Бенжамин Менди анчадан бери майдонга тушмаяпти.

Рақамлар

"Манчестер Сити" Премьер Лига доирасидаги охирги 4 ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

«Челси» АПЛда охирги 3 уй учрашувида фақат ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

«Челси» барча мусобақаларда "Манчестер Сити"га қарши сўнгги 3 баҳсда ғалаба қозонган.

Лондонликларнинг АПЛдаги охирги 3 ўйинида 2,5 тадан кўпроқ гол киритилган.

«Челси» охирги уч ўйинда камида иккитадан гол урган (Премьер Лига).

Жамоалар АПЛда ўзаро 48 марта тўқнаш келишган. «Челси» 27 марта ғалаба қозонган бўлса, 14 ўйинда «Сити» зафар қучган. 7 баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Айни вақтда АПЛ мусобақа жадвалида 13 очко тўплаган «Челси» биринчи, 10 очко билан "Манчестер Сити" бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:15, 25.09.2021.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.