Бир неча кундан кейин МЮ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган учрашувини ўтказади. Бунга қадар "қизил иблислар" ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
Манчестер Юнайтед
УЕФА рейтинги: (2020/21 якуни): 7
Қандай етиб келишди: Англия вице-чемпиони
Ўтган мавсум: гуруҳ босқичи (Европа Лигаси финалчиси)
Еврокубоклардаги энг яхши иштирок: ғолиб (1967/68, 1998/99, 2007/08)
Бош мураббий: Оле-Гуннар Сулшер
"Манчестер Юнайтед" жамоасининг чақалоқ юзли қотили деб тахаллус олган Оле-Гуннар Сулшер футболчилик вақтида захирадан майдонга тушиб гол урган ва жамоасини ЕЧЛ чемпиони бўлишига сабабчилардан бири бўлганини яхши эсласангиз керак. Норвегиялик мутахассис 2018 йилда «Мёлде» клубидан кейин манкунианликлар бошқарувига келган. Ўтган мавсум жамоа Европа Лигаси финалига қадар етиб борди ва АПЛда иккинчи ўринни эгаллади.
Асосий ўйинчи: Бруну Фернандеш
Криштиану Роналду жамоанинг энг машҳур ва таъсир отказа оладиган футболчиси бўлишига қарамай, унинг ҳамюрти Бруну майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради. АПЛнинг илк турида «Лидс» дарвозасига 3 та тўп йўллаган Фернандеш ўзи учун даҳшатли стартни амалга оширди ва суратни ушлаб олди. Ўтган мавсум унинг АПЛдаги натижаси: 18 гол ва 12 ассист бўлган эди. Бруну майдонда экан, МЮнинг ҳужумлари унинг узатмалари орқали бошланади ва жозибали кўринишга эга бўлади.
Ёзги энг катта хариди: Жейдон Санчо
Ўсмирлик даврида "Манчестер Сити"ни тарк этиб Дортмунднинг «Боруссия» клубига бориб қўшилган Санчо жорий мавсум бошланишидан олдин "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Эрлинг Холанд билан бирга Бундеслигани «гуллатган» вингер янги мавсумни АПЛда бошлашни афзал кўрди ва кўпчилик кутган трансфер амалга ошди. Ўзининг юқори техникаси ва тезлиги билан ажралиб турадиган 21 ёшли англиялик Евро-2020 да кўриниш берди.
Ўйинини кўриш керак: Мейсон Гринвуд
19 ёшли футболчи «Юнайтед»нинг асосий жамоасида 3 мавсумдан бери ўзининг кўп функцияли ҳужумчи эканлигини исботлаб келмоқда. Айтиш жоиз, Сулшер мазкур йигитни охирги 12 ой ичида тарбиялади ва унга кўп имконият берди. Жорий мавсумда МЮ мухлислари қатори, мутахассислар ҳам Гринвуддан юқори даражадаги ўйин кутишмоқда.
Биласизми?
"Манчестер Юнайтед" 20 марта Англия чемпиони бўлган, лекин икки маротаба ЕЧЛда ғалаба қозонган. Ушбу натижалар Сер Алекс Фергюсоннинг 27 йиллик фаолияти давомида қайд этилган. Мутахассис 2013 йилда МЮдаги ва мураббийлик фаолиятини якунлаган.
Жорий мавсум «Вилярреал», «Аталанта» ва "Янг Бойс" жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" икки турдан кейин 1 мағлубият, 1 ғалаба қайд этган ҳолда 3 очко жамғарган. Келгуси ўйин Италия клубига қарши 19 октябрь куни ўтказилади.