Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Белград-2021. Одилжон Аслонов шиддатли жангда АҚШлик боксчига ютқазди

Баҳо:
+ | -

Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида нимчорак финал босқич жанглари якунига етди. 80 кило вазн тоифасида Одилжон Аслонов чорак финал йўлланмаси учун АҚШдан ташриф буюрган Робби Гонсалес қарши рингга кўтарилди.

Рақиб бўй ва қўлларининг узунлиги жиҳатдан устунликка эга бўлса-да, иккинчи рақам остида ишлашади. Ҳамюртимиз эса ринг марказини эгаллаб, рақибига босим ўтказди. Тайм сўнгида Аслоновнинг ҳаракатлари самарали чиқди ва рақибини нокдаунга туширди. Натижада у бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳакамларнинг 4 нафари ўзбекистонлик боксчига устунликни берди.

Иккинчи бўлимда америкалик ўз услубини ўзгартириб, яқин масофада ишлай бошлади. Бу таймда ҳакам ҳар икки спортчини бир мартадан огоҳлантирди.

Учинчи бўлимда эса томонлар очиқ жангга киришишди. Ҳар иккиси ҳам кўплаб аниқ зарбалар беришга муваффақ бўлди. Якунда эса ҳакамлар ғалабани Гонсалесга тортиқ этишди — 2:3 (27:28, 27:28, 28:27, 27:28, 28:27).

Шу тариқа, 7 нафар боксимиз чорак финалга қадар мусобақани тарк этишди. Олти нафар спортчимиз медаллар учун ўз иштирокини давом эттиради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:17, 02.11.2021.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.