Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ушбу ҳафта еврокубокларда рўй берган топ-10 воқеалар

Баҳо:
+ | -

  Футбол кутилмаган воқеалар ва сенсацияларга бой спорт туридир. Ушбу ҳафта еврокубоклар бизга бир нечта қизиқарли воқеаларни тақдим этди.

10. Конференциялар лигасида "Тоттенхэм" “Мура”га мағлуб бўлди

"Шпорлар" еврокубоклар ҳафтасида сенсацион тарзда мағлуб бўлди. Конференциялар лигасида гуруҳ босқичидаги тўртта ўйинда ҳам мағлуб бўлган камтарона Словения жамоаси ҳисобланмиш “Мура” лондонликларни енгди. Бу “Тоттенхем”нинг Антонио Конте бошқарувидаги илк мағлубияти бўлиб, ўйиндан кейин мураббий жамоасининг ўйинидан ҳафсаласи пир бўлганини яширмади:

“Мен клубда уч ҳафта ўтказдим ва вазиятни аниқ тушуна бошладим. Бу осон эмас. Айни дамда “Тоттенхэм”нинг савияси у қадар юқори эмас. Биз энг яхши жамоалардан анча орқадамиз. Бу мени қўрқитмайди, лекин жамоанинг ўйин сифатини яхшилаш учун кўп ҳаракат қилишимиз керак.”

“Тоттенхэм” Конференциялар лигасида 5 турдан кейин 7 очкога эга. Уларда турнирнинг плей-офф босқичига чиқа олмаслик хавфи бор.

9. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Бавария" Чемпионлар лигасида 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда

Чемпионлар лигасига ўтадиган бўлсак, биз 5 учрашувда 5 та ғалаба қозонган бенуқсон жамоалар триосини табрикласак бўлади. "Ливерпуль", "Бавария" ва "Аякс" муддатидан олдин ўз гуруҳларида кейинги босқич масаласини ҳал қилишди, улар энди қуръа ҳақида ўйлайверса бўлади. Бу уч жамоадан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари квартетларда биринчи ўринларни қўлга киритишди. Улар кейинги босқичда ўзаро бир-бирига рақиб бўлиб қолмаслигидан хурсанд бўлишса керак.

8. Левандовски, Алле ва Роналду ЭЧЛ 2021/22 мавсумида ҳар бир ўйинда гол уришмоқда

Жамоа муваффақиятидан шахсий муваффақиятгача. Чемпионлар лигасининг бешта асосий ўйинидан сўнг энг яхши тўпурарлар учлиги қуйидагича:

Себастьен Алле (“Аякс”) – 9 та гол

Роберт Левандовски (“Бавария”) – 9 та гол

Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”) – 6 та гол

 Учаласи ҳам жорий мавсумда ўтказган бешта ўйиннинг ҳар бирида ажойиб ўйин кўрсатишди, Себастьен Алле УЕФА Чемпионлар лигасининг дастлабки беш ўйинида 9 марта гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди.

7.“Зенит” еврокубоклардаги келажагини ҳал қилди

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида сўнгги ўринларни эгаллаб турган Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби бу сафар турнир якунига қадар учинчи поғонани эгаллаб олди. Энди эса Россия чемпионлари Европа лигасининг 1/16 финалида ўйнайди. “Зенит” Чемпионлар лигасида ушбу турда сафарда шведлар билан дуранг (1:1) ўйин ўтказган. Афсуски, улар сафарда еврокубок ўйинида яна ғалаба қозона олишмади: “Зенит” Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида қаторасига 18 ўйинда меҳмонда ғалаба қозона олмади.

6. Жуниор Мессиас "Милан"га 8 йилдан сўнг Чемпионлар лигасидаги ғалабасини келтирди

      

"Милан" Чемпионлар лигасининг саккизта мавсумни ўтказиб юборди. Милан 2013/14 йилги мавсумда “Атлетико Мадрид”га қарши ўйин ўтказган эди. “Россонерлари” “матрасчилар” билан ўйинда узоқ давом этган ғалабасиз сериясини тугатгани рамзий маънога эга: Стефано Пиоли шогирдлари Мадридда 87-дақиқада ғалаба тўпини киритишди, Мессиас Жуниор эса жамоага зарур бўлган голга муаллифлик қилди.

Ҳозир бу бразилиялик ҳужумчи 30 ёшда ва олти йил олдин у курер бўлиб ишлаган. Мессиас 25 ёшида профессионал карерасини бошлаган. Аввалига у Италия C ва Д серияларида ўйнаган ва “Кротоне”даги ўйинлари туфайли “Милан” билан шартнома имзолаган.

5. "Ювентус" Чемпионлар лигасидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди

“H” гуруҳида “Ювентус” ва “Челси” биринчи ўринни бўлишиб олишди. Биринчи даврада “кекса синьора” Туринда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди, бироқ “Стемфорд Бриж”даги учрашув Массимилиано Аллегри жамоаси учун ҳақиқий даҳшатга айланди. “Ювентус” “Челси”дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди ва Чемпионлар лигасидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди. Яна бир фактни айтиб ўтиш жоиз: италияликлар дарвозасига дастлабки учта голни “Челси” тарбияланувчилари – Чалоба, Жеймс ва Хадсон-Одои киритишди. Чемпионлар лигасида бундай холат камдан-кам кузатилади.

4. Дортмунднинг “Боруссия” клуби Европа лигасига йўл олди

Гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан бошлаган Дортмунднинг “Боруссия”си кейинги учта ўйинда мағлуб бўлди ва Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган немислар сўнгги тур натижаларидан қатъи назар, кучли иккиликдан жой олиша олмайди. “Асаларилар” жароҳат олган Эрлинг Ҳолландсиз бутунлай тушкунликка тушгандек гўё. Баҳорда норвегияликни Европа лигасида кўрамиз, агар, албатта «Боруссия»нинг Чемпионлар лигаси билан хайрлашиши уни қишда бошқа жамоага ўтишга ундамаса.

 3. “Янг Бойз” ва “Аталанта” Бернни “портлатишди”

Ҳафта эврокубогининг энг ёрқин ўйини Бернда "Янг Бойз" ва "Аталанта" жамоалари баҳсида кузатилди. Гасперини шогирдлари 1:0 ва 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди, мезбонлар 2 бор гол киритиб бергамоликларни қийин аҳволга тушириб қўйди. Аммо якунда италияликлар ҳисобни 3-3 кўринишига келтира олишди.

2. "Спартак" яна "Наполи"ни мағлуб этди

Буни шунчаки сенсатция дейиш мумкин эмас. РПЛ жамоаси яъни “Спартак” Эвропа Лигасида А Серия пешқадамини икки марта мағлубятга учратди. Неаполдаги ғалаба Марио Руининг эрта четлатилиши билан боғлиқ эди, аммо Москвада жамоалар бутун ўйинни тенг таркибда ўтказишди ва "қизил-оқлар" яна бир марта Спалетти жамоасидан устун келишди. Александр Соболев дубл қайд этди, Александр Селихов ажойиб сейвларни амалга оширди.

1. “Манчестер Сити” ”ПСЖ”дан қасос олди

Чемпионлар лигасининг асосий постери "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" ўртасидаги янги учрашув бўлди. Сентябр ойида “Парк де Пренс”да мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо “Этиҳад”да парижликлар устунлигини кўрсата олмади. Ҳисобдан келиб-чиқиб Почеттино жамоаси рақибдан кучсиз эди деб бўлмайди - 1:2, аммо "шаҳарликлар" парижликлар фонида юқори даражадаги жамоага ўхшади. Дахшатли МНМ триоси ҳамон фақат қоғозда ёки видео ўйинларда кучли.

Миржалол Пардабоев тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:25, 27.11.2021.
Ўқилди: 2609 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.